Redmi K30 Ultra’нинг «ичак-човоғини ағдариш» жараёнини Redmi K30 Ultra’да видеога олиб кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  822
  •  18.08.2020 09:55

Redmi K30 Ultra’нинг «ичак-човоғини ағдариш» жараёнини Redmi K30 Ultra’да видеога олиб кўрсатишди

Куни кеча биз биз Redmi K30 Ultra смартфонининг айрим қисмларини Redmi K30 Pro модели билан солиштирилган суратларни эълон қилган эдик. Энди эса Xiaomi расмий видеода мана шу янги флагманнинг ички қисмларини битта-битталаб ажратиб олиб кўрсатди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига Android 11 янги муаммолар олиб келди

Видеороликда Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) флагманининг бутловчи қисмлари биттама-битта олиб кўрсатилган ва ҳар бирининг қисқача изоҳи (афсуски, хитойчада) берилган.

Эътиборли жиҳати – мазкур видеолавҳа айнан Redmi K30 Ultra камерасида суратга олинган ва бирйўла ушбу моделнинг камера имкониятларини ҳам намоён этган. Жумладан, ичи очиб кўрсатилаётган смартфоннинг майда деталлари ва улардаги ёзувларигача тиниқ акс этганига гувоҳ бўламиз.

Дарвоқе, роликка қараганда, Redmi K30 Ultra ичини очиб қисмларга ажратиш ёки уларни алмаштириш, таъмирлаш унчалик қийин эмас. Фақат олдин смартфонни бироз қиздириб олиш керак бўлар экан.

ЎҚИНГ: Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!