Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

  •   DiMaX
  •  1729
  •  07.12.2019 10:46

Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

Qualcomm куни кеча тақдим этган, ўрта нархли 5G-смартфонларга мўлжалланган Snapdragon 765G чипсети илк бор 10 декабрда намойиш қилинаётган Redmi K30 смартфонида қўлланмоқда. Бу флагманнинг янада илғор версияси – Redmi K30 Pro эса энг кучли Snapdragon 865 процессорига таянади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865'да кутилган янгилик!

Xiaomi вице-президенти Redmi K30 смартфонининг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўллаб-қувватламайдиган – 4G-версияси ҳам чиқарилишини айтган эди, энди эса шу модели TENAA маълумотлар базасида «қўлга тушди».

Redmi K30 4G тезкор хотираси 6/8/12 ГБ, ички хотираси эса 128/256 ГБлик вариантларда таклиф этилади. Стандарт флагмандаги Snapdragon 765G чипсети ўрнига унинг 4G-версиясида олдинги – Snapdragon 730G процессори қўлланади. Смартфоннинг 4500 мА/соатлик батареяси 30 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади. Дактилоскопик датчик корпуснинг ўнг ёнига кўчирилган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 – иккита жиҳатдан дунёда биринчи смартфон! (+«жонли» сурат)

TENAA сайтидаги маълумотларга кўра, қурилма 6.67 дюймлик IPS-дисплей билан таъминланган. Унинг тирқишида қўшалоқ (20 Мп + 10 Мп) селфи-камера жойлашган. Redmi K30 4G бош камераси эса тўртта сенсордан иборат бўлиб, улардан асосийси – 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчигидир.

Redmi K30 4G ҳам 10 декабрдаги маросимда намойиш этилади ва албатта флагманнинг 5G-версиясидан арзон нархланади. Ўшанда яна Redmi брендининг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Яна бир оммабоп Redmi смартфонига барқарор глобал MIUI 11 кела бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!