Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

  •   DiMaX
  •  1027
  •  25.05.2020 10:54

Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди Redmi K30 флагманининг янада арзон версиясини тайёрлагани ҳақида ёзгандик. Бугун – 25 май куни Redmi K30i (ёки Redmi K30i 5G) русумли ушбу моделни расман тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

Янги – энг арзон 5G-смартфоннинг стандарт Redmi K30 5G моделидан асосий фарқи – унинг бош камерасида 64 эмас, балки 48 мегапикселлик датчик қўлланганидир.

Redmi K30i 5G диагоналига 6,67 дюймлик IPS-экран билан жиҳозланган, унинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, кадр янгиланиш частотаси эса 120 герцга тенг. Дисплей юзасига Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган, юқори ўнг бурчагида эса 20 + 2 мегапикселлик қўшалоқ олд камера учун тирқиш ўйилган.

Смартфоннинг бош камераси тўртталик бўлиб, асосий датчиги 48 мегапикселлик аниқликка ва f/1,79 диафрагмага эга. Камеранинг иккинчи – ўта кенг бурчакли сенсори 8 МПлик, макромодули 5 МПлик ва саҳна чуқурлигини аниқлаш датчиги 2 МПлик.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Redmi 10X’нинг флагманча хусусиятлари: AMOLED-экран, 30 карралик зум ва барқарорлаштириш... (+«жонли» расм ва видео)

Redmi K30i 5G аппарат таъминоти асосини Snapdragon 765G процессори ҳамда 6 гигабайтлик «оперативка» ташкил этади. Доимий хотира сифатида эса LPDDR4X турига мансуб, 128 гигабайтлик чип танланган. Аккумулятор ток сиғими 4500 мА/соатлик, у 30 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

Компания бу смартфонига Android 10 базасида тайёрланган MIUI 11 график қобиғини ўрнатган. Redmi K30i 5G иккита SIM-карта билан, 5G тармоқларида ишлай олади. Қурилма стандарт қулоқчин тирқиши ва USB Type-C портига, контактсиз тўловлар учун NFC ҳамда Wi-Fi (802.11ac) модулларига эга.

Redmi K30i 5G ўз юртида 2 июндан сотила бошлайди, хориж бозорига чиқиш-чиқмаслиги эса ҳозирча номаълум. Redmi уни 262 долларга баҳолаган, лекин дастлабки харидорлар 252 долларга олишлари мумкин бўлади. Таққослаш учун, айни шунақа конфигурациядаги – 6/128 гигабайтлик хотирага эга Redmi K30 5G нархи 280 долларга тенг.

ЎҚИНГ: MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!