Redmi K30’ларнинг навбатдаги ютуғи шарафига нархи 200 доллардан пасайтирилди

  •   DiMaX
  •  3463
  •  08.07.2020 12:53

Redmi K30’ларнинг навбатдаги ютуғи шарафига нархи 200 доллардан пасайтирилди

Xiaomi компанияси Redmi K30 туркумида бир нечта смартфонларни тақдим этган. Улардан Redmi K30 Pro модели июнь ойида энг кучли телефонлар глобал рейтингида кучли учликка ҳам кирди.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Корпорациянинг бугун – 8 илюлда эълон қилишича, Хитойнинг ўзида сотилган ушбу туркум вакилларининг умумий миқдори уч миллион донадан ошган! Агар бошқа ҳудудларда сотилган Redmi K30 смартфонларини ҳам қўшганда, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Edition моделлари сотувга чиққан. Уч миллионталик марра эса уларнинг умумий сотилиш кўрсаткичига тегишли.

ЎҚИНГ: 4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

«Хитойча Apple» шу муносабат билан ички бозорда Redmi K30 4G моделининг нархини пасайтирганини ҳам эълон қилди. Мазкур бестселлернинг 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга вариантини Хитойда энди атиги 199 долларга олиш мумкин. Унинг 8/128 гигабайтлиги нархи ҳам 227 долларгача туширилган. Айтиш керакки, савдога янги чиққанида улар тегишлича 241 ва 270 долларга баҳоланган эди.

Айтиш керакки, Redmi K30 4G модели бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган Snaprdagon 730G процессори базасида ишлайди. Redmi K30 5G моделининг бош камерасида учинчи датчик 5 мегапикселлик бўлса, бунисида 2 мегапикселлик. Шунингдек, 4G-смартфонда 30 эмас, балки 27 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси мавжуд.

Дарвоқе, Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi нақ 50 карра зумли ҳамёнбоп камерофонини яна 42 долларга арзонлаштирди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!