Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  1314
  •  09.12.2019 09:38

Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Xiaomi корпорацияси эртага – 10 декабрда ўзининг роса мақталган Redmi K30 смартфонини намойиш этади. Бироқ унинг ишлаш самарадорлиги кутаётганларнинг ҳафсаласини пир қиладиган даражада экан.

ЎҚИНГ: Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

Таниқли информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter-аккаунти орқали Redmi K30 ҳақида иккита муҳим маълумотни эълон қилди. Аввало, мазкур флагманнинг орқа панели ҳар тўрт чеккаси ҳам қайрилган тобланган шиша билан қопланишини Xiaomi тасдиқлаган.

Қолаверса, оммабоп AnTuTu сервисида Redmi K30 самарадорлиги текшириб кўрилган ва жуда паст балл олган:

Redmi K30 мазкур бенчмаркда атиги 300 минг баллдан сал ошиқроқ натижа кўрсатган. Флагманлар 500 минг баллдан ошиқ кўрсаткичлар намоён этаётган бугунги кунда бу – жуда паст баҳо...

Аммо ушбу натижани оқлаш мумкин: Redmi K30 энг кучли Snapdragon 865 процессорига эмас, балки ўрта нархли 5G-смартфонларга мўлжалланган Snapdragon 765G чипсетига асосланган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Redmi K30 – ҳали энг зўри эмас: унинг Pro-версияси Snapdragon 865 билан чиқади!

Кузатиб келаётган бўлсангиз керак – биз ишлаётган ҳолдаги Redmi K30 флагманининг техник хусусиятлари акс этган экрани ҳамда орқа панелининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз. Шунингдек, куни кеча унинг фойдаланувчи қўлидаги «жонли» видеосини ҳам чиқарганмиз.

Энди эса интернет кенгликларида Redmi K30 смартфони ва унинг қадоғи кўрсатилган яна бир нечта расми тарқалди:

Redmi K30 флагмани эртага – 10 декабрда тақдим этилади ва Xiaomi шу муносабат билан нақ бешта девайсини расман арзонлаштирган. Бу маросимда яна Redmi брендининг янги ноутбуки, илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!