Redmi K30’нинг тақдимотда айтилмаган сири фош бўлди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2038
  •  13.12.2019 11:08

Redmi K30’нинг тақдимотда айтилмаган сири фош бўлди! (+«жонли» видео)

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди 10 декабрь куни Redmi K30 русумли 5G-флагман ҳамда унинг 4G-версиясини тақдим этган эди. Хитойда кеча – 12 декабрдан Redmi K30 4G сотила бошлади, флагманнинг 5G-версияси эса январдан бозорга чиқади.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Redmi K30’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Компания дастлаб бу смартфоннинг қўшалоқ олд камераси экраннинг фаол ҳудудидаги тирқишга ўрнатилишини айтган эди. Redmi K30’нинг илк расмий тизерида эса, худди Samsung Galaxy S10+ флагманидаги каби, селфи-камера учун дисплейда очилган овал туйнукни кўрамиз.

Аммо кеча Redmi K30’нинг илк бахтли фойдаланувчилари унинг созламаларини кавлаштириб, қизиқ ҳолатга дуч келишди. Экраннинг юқори қисми қандай акс эттирилиши бўлимида камерани яшириш имкони ҳам бор экан.

Лекин энг кутилмагани – учинчи вариант бўлиб чиқди: унда экраннинг овал шаклдаги тирқиши ғойиб бўлади! Маълум бўлишича, дисплейда қўшалоқ камера учун битта овал туйнук эмас, балки унинг ҳар битта датчиги учун алоҳида – иккита тирқиш очилган экан!

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Мана, Redmi K30 олд камерасининг модуллари алоҳида тирқишларга жойланганини «жонли» видеода ўзингиз кўринг-да:

Буни ёмон деб ҳам бўлмайди, балки аксинча: фойдаланувчи олд камеранинг қандай кўринишда бўлишини ўзига ёққан усулда танлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!