Redmi K30S – ушбу туркумдаги сўнгги флагман!

  •   DiMaX
  •  1777
  •  14.10.2020 15:56

Redmi K30S – ушбу туркумдаги сўнгги флагман!

Xiaomi яқинда Европа бозорига тақдим этилган флагманлар – Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделлари энди Redmi бренди остида бошқа ном билан чиқади. Snapdragon 865 процессорли бу смартфонлар тегишлича Redmi K30T ва Redmi K30T Pro деб аталиши айтилган эди.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Лекин таниқли хитойлик инсайдер – Digital Chat Station берган сўнгги маълумотга кўра, Xiaomi Mi 10T моделининг маҳаллий версияси Redmi K30S деб номланади ва у Redmi K30 туркумининг сўнгги вакили бўлиб қолади.

Бироқ информатор Xiaomi Mi 10T Pro флагмани ҳамда Xiaomi Mi 10T Lite арзон смартфони Хитой учун қандай номда чиқиши ҳақида бирор нима демаган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Edition моделлари сотувга чиққан.

Хитой бозорига мўлжалланган Redmi K30S эса ушбу ойнинг охирида ёки кейинги ой аввалида расман намойиш этилади. Зеро, ҳар йили 11 ноябрь (11.11) санаси бу мамлакатда «Бўйдоқлар куни» – чегирмалар палласи бўлади ва мисли кўрилмаган ҳажмларда савдолар амалга оширилади. Redmi эса янги маҳсулотини шунгача бозорга чиқариб улгуриши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларига 18 октябргача чегирма ва совғалар бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!