Redmi K40 биринчи «жонли» расмларда: аввалгиларга ўхшамас!

  •   DiMaX
  •  1159
  •  15.12.2020 10:34

Redmi K40 биринчи «жонли» расмларда: аввалгиларга ўхшамас!

Биз яқинда Xiaomi Mi 11 флагманининг биринчи реал олинган суратларини эълон қилган эдик. Шундан кейинроқ унинг янада илғор версияси – Xiaomi Mi 11 Pro моделининг ҳам илк «жонли» расми чиққан. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

1 декабрь куни Qualcomm компанияси кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган флагман чипсетини тақдим этган эди. Лу Вейбинг (Lu Weibing) эса, унинг базасидаги илк смартфонлардан бирини Redmi бренди намойиш этишини айтган.

Энди эса компаниянинг навбатдаги ушбу флагмани – Xiaomi Redmi K40 смартфонининг ҳам ҳақиқий расмлари тарқалди. Унинг олд камераси олдинги «аждод»ларидаги каби корпусдан чиқувчи механизмга эмас, балки экран тирқишига ўрнатилган.

Лекин Redmi K40 моделининг бош камераси дизайни жуда ўзгача ишлаб чиқилгани эътиборли. Квадрокамера блогида асосий датчик алоҳида таъкидлаб кўрсатилган, иккитаси ёнма-ён ва яна бири пастда жойлашган.

Ушбу флагман расмда кўрсатилганидек текис (четлари қайрилмаган) LCD-экран ҳамда 4500 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлишини айтишмоқда. Redmi K40 шу ойнинг охирида ёки январнинг бошида намойиш этилиши керак.

ЎҚИНГ: Барча Redmi K40 смартфонлари мана шу икки умумий жиҳатга эга бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!