Redmi K40 чиқиши арафасида компаниянинг тўртта бестселлери арзонлашди

  •   DiMaX
  •  824
  •  20.01.2021 10:09

Redmi K40 чиқиши арафасида компаниянинг тўртта бестселлери арзонлашди

Xiaomiнинг арзончи бренди Redmi K40 флагманини тайёрлаган, компания раҳбари уни ишлатиб ҳам юрибди. Мазкур моделлар туркумининг тақдимоти олдидан ишлаб чиқарувчи олдинги бир нечта смартфонини ўз юртида арзонлаштирди.

ЎҚИНГ: Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Redmi компаниясининг эълон қилишича, Redmi K30 4G моделининг нархини рекорд даражада пасайтирган. Хитойда энди унинг 8/128 гигабайтлик вариантини атиги 1399 юань, яъни 215 АҚШ долларига олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition, Redmi K30 5G Extreme Edition ҳамда Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (глобал версияда – Redmi K30 Ultra) моделлари сотувга чиққан.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Xiaomi корпорациясининг суббренди яна бошқа бестселлер смартфонларини ҳам бугундан бошлаб арзонлаштирган. Булар – Redmi 9, Redmi 10X ҳамда Redmi Note 9 моделларидир.

Эслатиб ўтамиз, Redmi 10X флагмани AnTuTu бенчмаркининг 2020 йил декабрь ойига кўра ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон рейтингида ғолиб бўлган. Ушбу сервиснинг бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар рейтингларидан учтасида биринчи ўринларни шу бренд вакиллари эгаллаган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!