Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

  •   DiMaX
  •  1499
  •  01.02.2021 12:02

Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Xiaomi корпорацияси арзончи бренди тайёрлаган Redmi K40 флагманининг иккита рекордчи жиҳати ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Ушбу моделнинг тақдимоти ҳали бўлиб ўтмаган эса-да, Redmi бренди раҳбари аллақачон уни ишлатиб ҳам юрибди – смартфон 10,5 соат ишлаганида ҳам аккумуляторида 64% қолган қувват экан.

ЎҚИНГ: Redmi K40 чиқиши арафасида компаниянинг тўртта бестселлери арзонлашди

Хитойдаги манбанинг маҳаллий инсайдер маълумотига таяниб хабар беришича, Redmi K40 флагманларига Samsung Display компаниясининг сўнгги авлод – E4 тоифасидаги OLED-дисплей ўрнатилади. Хўш, унинг ўзига хосликлари нимада?

Бундай экранларда янгича органик материаллар қўлланади ва улар ранг узатилишини анчагина яхшилайди. Бундай панеллар кам қувват сарфлаган ҳолда янада ёрқинроқ нур тарата олади.

Мисол учун, жанубий кореяликларнинг энг зўр смартфони – Galaxy S21 Ultra моделида E4 тоифали шундай дисплей олдинги авлод – E3 панелига нисбатан 16 фоизга тежамкорроқ чиққан. Энергия тежаши билан бирга, тасвир сифати сақланади: Xiaomi Mi 11 флагмани энг юксак – DisplayMate A+ рейтингига эга.

Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, Redmi K40 ва K40 Pro смартфонлари ҳам Samsung ҳамда Xiaomi компанияларининг энг сўнгги флагманларидаги каби сифатли дисплейга эга. Фақат Redmi K40 моделининг дисплейи улардаги каби четлари қайрилма эмас, балки теп-текис бўлади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (1-қисм)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!