Redmi K40 Gaming Edition янги версияда чиқди – 30 долларга қиммат!

  •   DiMaX
  •  953
  •  27.07.2021 14:06

Redmi K40 Gaming Edition янги версияда чиқди – 30 долларга қиммат!

Xiaomi компанияси шу йилнинг 27 апрелида Redmi брендининг геймерларга мўлжалланган илк смартфони – Redmi K40 Gaming Edition моделини тақдим қилган эди. Куни кеча эса корпорациянинг Poco суббренди унинг клони – Poco F3 GT телефонини ҳам чиқарган.

ЎҚИНГ: Кучли техник жиҳатларга эга, нархи 200 долларга ҳам бормайдиган Redmi смартфони тақдим этилди

Энди эса компания Redmi K40 Gaming Edition моделининг янгича талқинини тақдим этди. Охирги кунларда тарқалган миш-мишларда унинг Dimensity 1200 процессоридан Snapdragon 870 чипсетига ўтказилиши айтилаётган эди. бироқ амалда ундай бўлиб чиқмади: смартфоннинг Redmi K40 Gaming Edition Inverse Scale деб номланган талқини фақат корпусининг янгича ранги билан оригиналидан фарқланади, холос.

Redmi K40 Gaming Edition Inverse Scale тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра фақат бир хил – 12/256 гигабайтлик конфигурацияда тақдим этилган. Ушбу махсус версияли телефон 29 июлдан фақат Хитойда, 417 АҚШ долларига тенг нархда сотилади. Бу эса бошқа ранглардаги Redmi K40 Gaming Edition моделининг худди шундай хотирали вариантидан 30 долларга қиммат.

ЎҚИНГ: MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!