Redmi K40 ҳамда K40 Pro илк расмий «жонли» суратларда: кутилганидан умуман бошқача!

  •   DiMaX
  •  1492
  •  10.02.2021 13:44

Redmi K40 ҳамда K40 Pro илк расмий «жонли» суратларда: кутилганидан умуман бошқача!

Xiaomi компанияси куни кеча Redmi K40 туркумидаги смартфонларнинг намойиш кунини эълон қилган. Флагманлар туркумига стандарт моделдан ташқари яна Redmi K40 Pro ҳам киради.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)

TENAA регулятори маълумотлар базасида Redmi K40 ва Redmi K40 Pro смартфонларининг биринчи «жонли» расмлари пайдо бўлди. M2012K11AC модел рақами остида чиқаётган Redmi K40 олд камера учун тирқишли текис дисплейга эга.

Смартфоннинг бош камера блоги худди Xiaomi Mi 11 флагманидагиси дизайнида, лекин сал чўзилганроқ. Унда иккита катта ва иккита кичкина датчик, улардан ўнг томонда эса лазерли фокусировка модули ҳамда LED-чақмоқ жойлашган.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Redmi K40 Pro модели бошқа рангда кўрсатилган, лекин ташқи кўриниши жиҳатидан у ҳам стандарт флагмандан фарқ қилмайди:

Смартфонларни ўчириб-ёқиш ҳамда овозини кўтариш/пастлатиш тугмачалари корпуснинг ўнг томонида жойлашган. Корпуснинг чап қиррасида эса ҳеч нима йўқ – SIM-карта уячаси пастки қиррада, USB-C порти ёнида бўлса керак.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!