Redmi K40 ҳамда K40 Pro сотувга чиқди: нархлари, «жонли» сурат ва янги жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  5507
  •  22.02.2021 14:44

Redmi K40 ҳамда K40 Pro сотувга чиқди: нархлари, «жонли» сурат ва янги жиҳатлари

Яқиндагина биз Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro смартфонларининг биринчи «жонли» суратларини эълон қилган эдик. Инсайдерлар эса улардан ҳар бирининг асосий техник хусусиятларини акс эттирувчи скриншотларни ҳам тарқатишган.

ЎҚИНГ: 4 март куни Xiaomi'нинг сизга тайёрлаган яна бир совғаси бор!

Xiaomi компаниясининг арзончи бренди ушбу флагманларини 25 февралда тақдим этишини расман айтган. Инсайдерлар эса уларнинг Хитойдаги нархларини ҳам эълон қилишди:

Демак, тезкор/ички хотираси тегишлича 8/128 гигабайтлик бўлган Redmi K40 Pro нархи 3199 юанга тенг бўлиб, бу тахминан 493 АҚШ долларига тўғри келади. Redmi K40 моделининг 6/128 гигабайтлиги учун эса 2199 юань (тахминан 339 доллар) сўрашади.

ЎҚИНГ: 5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

Эслатиб ўтамиз, булар расмий нархлар эмас, аммо ҳақиқатга анча яқин. Redmi бренди бу маълумотни тасдиқламаган, бироқ Redmi K40 туркумининг орқа панелини акс эттирувчи тизерни эълон қилган (юқорида – сарлавҳа остидаги сурат). Қуйида эса ўша расмдан фақат смартфон кўриниб турган қисмига батафсилроқ назар солиш мумкин:

Кўриб турганингиздек, Redmi K40 ва K40 Pro моделларида корпуснинг орқа қопқоғи диагоналига қийшиқ чизиқлар билан қопланган ва бу ҳолат дизайнга ўзига хослик бахш этган.

ЎҚИНГ: Тўрт хил Redmi Note 10 ҳамёнбоп камерофони тақдимот куни билан дўконга чиқди!

Лекин қуйидаги «жонли» суратда Redmi K40 Pro акс этган, дейишяпти ва унинг орқа панели сип-силлиқ:

Шу билан бирга, компания Redmi K40 смартфонларининг аккумулятор ток сиғимини ҳам расман эълон қилди. Афсуски, арзончи бренд флагманларининг батареяси 4520 мА/соатлик экан – бу ҳаттоки Xiaomi Mi 11 моделиникидан ҳам паст.

Хитойда ҳозир Redmi K40 ҳамда K40 Pro учун расман олдиндан буюртма очилган, аммо уларнинг нархлари эълон қилинмаган. Истовчилар аллақачон компаниянинг расмий Xiaomi Mall онлайн дўконида ёки энг йирик маҳаллий интернет-дўкон – JD.com савдо майдончасида кўр-кўрона (нархи ва хусусиятларини ҳам билмасдан) буюртма бериб қўйишяпти. Уларнинг сони чорак миллиондан ошиб кетган бўлиб, смартфонларнинг биринчи партияси барчасига етмай қолиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!