«Redmi K40 Pro’га нималар қўшайлик?» дея компания бош директори сўраяпти

  •   DiMaX
  •  978
  •  03.07.2020 13:23

«Redmi K40 Pro’га нималар қўшайлик?» дея компания бош директори сўраяпти

Xiaomi арзончи суббрендининг «Киллер» туркумидаги навбатдаги смартфони – Redmi K40 ҳақида илк маълумотлар ва сурати апрелдаёқ чиққан эди. Ушбу модел яқинда Хитойнинг иккита ташкилоти сертификатини олганлиги эса унинг тайёр бўлганини англатади.

ЎҚИНГ: Redmi флагман чипга ва 120 герцлик OLED-дисплейга эга кучли смартфон тайёрлади

Redmi K40 ҳали расман тақдим этилмай туриб, «Хитойча Apple» аллақачон унинг Pro-версиясини ҳам тайёрлашга киришган. Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги постида берган саволи шундан далолатдир. Лей Цзюнь унда Xiaomi мухлисларига мурожат этиб, Redmi K30 Pro моделида мавжуд бўлмаган қайси жиҳатларни улар янги смартфонда кўришни исташларини сўраган.

Айтиш керакки, Redmi K30 Pro флагманининг асосий афзалликлари ромсиз экран ва автономлик, яъни батарея қувватининг узоқ вақтга етишидир. Компания унда кадр янгиланиш частотаси 60 герцлик дисплей қўллаган, зеро, 90 герцлик экрандан кўра смартфоннинг автономлиги муҳимроқ, деб ҳисоблаган.

Лекин хитойлик фанатлар бошқачароқ фикрда эканлар: корпорация бош директорининг савол-постига берилаётган жавоблар орасида энг кўпчилиги – дисплейда кадр янгиланиши частотаси юқори бўлиши, кейинги ўринда эса смартфоннинг иккита стереодинамикли бўлиши ҳақидадир.

Кейинги йилларда Xiaomi ҳамда унинг Redmi бренди шу каби сўровлар ўтказиб, мухлисларининг фикрларига қулоқ солиб келади. Шундай экан, навбатдаги флагман 90 ёки ҳатто 120 герцлик экранга эга бўлиши ҳамда бозорга Redmi K40 Pro номи остида чиқиши эҳтимоли юқори. Зеро, нисбатан қиммат туркумдаги Xiaomi Mi 10 флагманларида бу хусусиятлар мавжуд, уларнинг давомчиси эса ҳали-вери чиқмайди.

Дарвоқе, энг қудратли ҳамёнбоп смартфонларнинг июнь ойи рейтингида Redmi’нинг янги флагмани биринчи ўринни олганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!