Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

  •   DiMaX
  •  4690
  •  07.10.2020 10:55

Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Qualcomm компанияси кеча – 6 октябрь куни навбатдаги флагман процессори, яъни Snapdragon 875 чипсетининг расмий тақдимот кунини расман айтди. Мазкур чипсет базасидаги биринчи смартфонларни эса, анъанага кўра, Xiaomi ҳамда Samsung компаниялари чиқаради.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

«Хитойча Apple» ўзининг навбатдаги флагмани – Xiaomi Mi 11 моделида ушбу янги процессорни қўллаши – турган гап, лекин бу гал корпорациянинг Redmi бренди ундан илгарилаб кетиши мумкин. Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibong) кеча шунга ишора қилди. Аниқроғи – арзончи бренд раҳбари Qualcomm таклифномасини ўзининг Weibo-аккаунтида эълон қилди ва унинг анонсини сабрсизлик билан кутаётганини ёзди.

Айтиш керакки, Xiaomi анъанасига кўра, Mi 11 флагмани ҳали келаси йилнинг бошидагина тақдим этилади. Унгача – бу йилнинг декабридаёқ мазкур корпорациянинг суббренди ўзининг Redmi K40 моделини намойиш қилади.

Шу тариқа, компаниянинг асосий флагманидан олдин унинг арзончи брендига мансуб Redmi K40 модели энг илғор Android-процессорга эга бўлади. Ким билади, балки у ҳали бошқа компанияларнинг флагманларидан ҳам олдин чиқиб, дунёдаги Snapdragon 875 чипли илк смартфон бўлар.

Дарвоқе, Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!