Redmi K40 тақдимотини расман эълон қилган Xiaomi унинг нархи билан қўрқитяпти

  •   DiMaX
  •  1473
  •  12.01.2021 17:49

Redmi K40 тақдимотини расман эълон қилган Xiaomi унинг нархи билан қўрқитяпти

Аввалроқ биз Redmi K40 смартфонининг илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Xiaomi компаниясининг арзончи бренди ушбу туркумнинг фақат Redmi K40 Pro версиясидагина Snapdragon 888 чипсетини қўллаши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Xiaomi Group China президенти ва Redmi бренди директори Лу Вейбинг (Lu Weibong) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида янги авлод флагманлари ҳақидаги биринчи тизерни эълон қилди. Унга кўра, нафақат Pro-версиядаги, балки оддий Redmi K40 модели ҳам Qualcomm компаниясининг энг кучли чипсети билан таъминланган бўлиб, улар февраль ойида тақдим этилади.

Шунингдек, юқоридаги тизерга кўра, Redmi K40 нархи 3000 юань, яъни – 465 АҚШ долларидан бошланади; бу эса Mi 11 флагманидан тахминан 20 фоизга арзон.

Лекин орадан икки кун ўтиб, Лу Вейбинг бошқа постида антиқа гап қилди. Унинг ёзишича, Xiaomi ҳовлиқиб Snapdragon 888 процессорли смартфонга бунчалик арзон нарх белгилаб юборган эмиш. Redmi K40 нархини ошириш масаласи бўйича у Weibo фойдаланувчиларига юзланиб, уларнинг фикрини сўраган. Табиийки, компания мухлислари шу эълон қилинган нархни ўзгартирмасликни сўрашмоқда.

ЎҚИНГ: iQOO 7 ҳам чиқди: Snapdragon 888 чипли иккинчи флагман Xiaomi Mi 11’дан зўр, лекин ундан арзон!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!