Redmi K40 учун аллақачон буюртма очилди, лекин процессори...

  •   DiMaX
  •  748
  •  14.01.2021 13:04

Redmi K40 учун аллақачон буюртма очилди, лекин процессори...

Аввалроқ биз Redmi K40 смартфонининг илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Xiaomi компаниясининг арзончи бренди ушбу туркумнинг фақат Redmi K40 Pro версиясидагина Snapdragon 888 чипсетини қўллаши ҳам айтилган. Лекин куни кеча...

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

Mediatek компанияси ўзининг навбатдаги флагман процессорини 20 январь куни намойиш этиши ҳақида Weibo тармоғида эълон берди. Ушбу платформа Dimensity 1200 деб номланиши ва кодли номи MT6893 эканлиги айтилмоқда.

Шундан кейиноқ Xiaomi Group China президенти ва Redmi бренди директори Лу Вейбинг ушбу процессор биринчи бўлиб Redmi K40 смартфонида қўлланишини эълон қилди.

Бош менежернинг таъкидлашича, ўтган йилги – Dimensity 1000+ чипли Redmi K30 Ultra смартфонига талаб жуда юқори. Redmi шу боисдан ўзининг навбатдаги флагманига ҳам тайванлик чипсознинг кейинги процессорини ўрнатишга қарор қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбарияти кутилганидан ҳам зўр чиққан янги арзон флагмани учун узр сўради

Redmi K40 туркумидаги смартфонлар февралдагина намойиш этилади, ҳали тақдимот санаси ҳам аниқ эмас. Шунга қарамасдан, Хитойдаги онлайн савдо майдончалари аллақачон уларни ўз каталогларига чиқара бошлашган.

Масалан, «Осмон ости салтанати»даги энг йирик онлайн дўкон – JD.com ҳозирданоқ аниқ нархини кўрсатган ҳолда Redmi K40 учун олдиндан буюртма расмийлаштиришни таклиф этмоқда.

Лекин у ерда кутилганидан анча қиммат – 9999 юань ҳажмида нарх белгиланган; бу эса тахминан 1545 АҚШ долларига тўғри келади. Ҳолбуки, яқиндагина Лу Вейбинг бу смартфоннинг нархини бошқача айтган эди...

ЎҚИНГ: Redmi K40 тақдимотини расман эълон қилган Xiaomi унинг нархи билан қўрқитяпти