Redmi K40’нинг илк сурати, хусусиятлари, нархи ва тақдимот куни!

  •   DiMaX
  •  4920
  •  18.04.2020 10:54

Redmi K40’нинг илк сурати, хусусиятлари, нархи ва тақдимот куни!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi K30 Pro флагмани ҳамда унинг Redmi K30 Pro Zoom Edition версиясини ҳали яқинда – 24 март куни тақдим этган. Лекин айрим манбаларга кўра, «Киллер»ларнинг кейинги авлоди – Redmi K40 ҳам аллақачон тайёр!

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

Slashleaks сайтида янги смартфоннинг батафсил хусусиятлари, компьютерда ишланган сифатли расми, намойиш санаси ва ҳатто икки хил версиясининг нархигача эълон қилинди!

Маълумотлар манбасига кўра, Redmi K40 ўз «аждод»ига ўхшаш, аммо барибир иккаласини чалкаштириб юбормайдиган даражада фарқларга эга. Янги флагманнинг орқа панели шишадан ишланган, бош камеранинг тўртта модули доирасимон блокка олинган, аммо уларнинг жойлашуви ўзгачароқ. Камерадан пастда смартфоннинг муҳим хусусиятини ифодаловчи «5G» ёзувига кўзимиз тушади.

Redmi K40 экрани IPS матрицали, унда кадр янгиланиш частотаси 144 герцга тенг. Ҳар тўртала томони бир хил ромга эга дисплейнинг юқори қисми марказида қўшалоқ селфи-камера учун тирқиш очилган.

ЎҚИНГ: Redmi энг зўр флагманини янада кучайтириб, Xiaomi Mi 10’дан ҳам қиммат сотяпти!

Манбанинг таъкидлашича, Redmi K40 бармоқ изи чканери корпуснинг ён томонига – қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачасига ўрнатилган. Redmi уни бошланғич конфигурацияда 6/64, энг юқори талқинда эса 8/256 гигабайтлик тезкор/ички хотира билан таклиф этади. Қизиғи – ушбу икки варианти тегишлича 327 ва 364 АҚШ долларига тенг нархда сотилади!

Инсайдер эълон қилган нархига қараганда, бу смартфон Qualcomm Snapdragon 765G процессори базасига қурилса керак. Лекин у берган маълумотда энг ғалати жойи – Redmi K40 тақдимот кунидир: мазкур смартфонни 4 май куни расман кўрсатишади!

Айтиш керакки, юқоридаги маълумотлар фейк бўлиб чиқиши ҳам мумкин – уларнинг аксарияти мантиққа тўғри келмаяпти. Бундан ташқари, янги авлод «Қотил»лардан олдин компания ҳали Redmi Note 9 5G моделини, унинг Redmi Note 9 вариантини, энг арзон – Redmi 9 ҳамда Redmi 9a смартфонларини тақдим этса керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi «ўлдириб бўлмас» смартфон тайёрлабди: Comet илк «жонли» расмларда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.