Redmi K50 Gaming смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди

Redmi K50 Gaming смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi компанияси шу йилнинг апрель ойида Dimensity 1200 чипига эга бўлган Redmi K40 Gaming смартфонини тақдим этган эди. 

Digital Chat Station маълумотларига кўра, компания энди MediaTek'нинг энг сўнгги Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланган янги Redmi K50 Gaming смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. 

Аввалги Redmi K40 Gaming каби янги смартфон 64МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Ўгаришларга тўхталадиган бўлсак, бу сафар қурилма ясси дисплей ҳамда экраности бармоқ изи сканери билан жиҳозланади. 

Redmi K40 Gaming билан таққослаганда янги смартфоннинг ташқи дизайнда ўзгаришлар содир бўлади. Яъни янги дизайн K50 Gaming смартфонининг совутиш тизимини яхшироқ ишлашига имкон беради. 

Смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳали номаълум. Агар Redmi K40 сериясининг тақдим этилган саналарига эътибор берсак, Remi K50 серияси 2022 йилнинг биринчи чорагида Gaming талқини эса ундан бироз вақт ўтгач тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!