Redmi K50 Ultra қачон чиқарилиши маълум бўлди

Redmi K50 Ultra қачон чиқарилиши маълум бўлди

Хитойнинг Redmi компанияси ўзининг К50 Extreme Edition смартфонини расман эртага, 11 август куни тақдим қилишини эълон қилди. Маълум бўлишича, қурилма тадбирда Redmi К50 Ultra номи билан чиқарилади. 

Янги Redmi смартфони, албатта, Qualcomm'нинг энг сўнгги русумдаги Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан таъминланади. Бундан аввал қурилма 200MP асосий камерага эга бўлиши миш-миш қилинган эди, лекин расмий маълумотларга қараганда у Samsung'нинг 108MP ISOCELL HM6 камера сенсори билан, қўшимчасига, 8MP ултракенг ва 2MP макро камералари билан келади. Селфи камераси эса 20MP бўлиши мумкин. 

Миш-мишларга кўра, Redmi K50 Ultra смартфонига 6.7 дюймли, 144Hz янгиланиш тезлигига эга бўлган AMOLED дисплей ўрнатилади. У 8 ёки 12 GB оператив, 128 ёки 256 GB доимий хотира вариантларида эга бўлади. Унинг 5,000 mAh батареяси 120W тезликда зарядланади.

ЎҚИНГ: Motorola'дан Razr 2022 бўлса, Xiaomi'дан Mix Fold 2

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!