Redmi K60 флагманга айланадими?

Redmi K60 флагманга айланадими?

Redmi K60 смартфони ўз сериясидаги базавий модель ҳисобланса-да, флагманлик хусусиятларини тақдим этиши кутилмоқда.

Ушбу қурилма Snapdragon 8+ Gen1 чипига эга бўлиши мумкин. Сериядаги 60 Pro модели катта эҳтимол билан яқинда тақдим этиладиган Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланади. Гарчи унгача Snapdragon 8+ Gen1 энг кучли Qualcomm чипсети номидан айрилса-да, у смартфонни юқори унумдорлик билан таъминлашдан тўхтаб қолмайди. 

Қурилмага AMOLED дисплей ҳамда 67 ваттда қувват олувчи 5,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. Смартфонни, шунингдек, 30 ваттда симсиз ҳам қувватлаш мумкин бўлади. 

Аввалроқ Redmi K60 модели 50МП асосий камерага эга бўлиши ҳамда у келаси йилнинг биринчи чорагида тақдим этилиши маълум қилинган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4'нинг хитойча версияси қачон чиқарилиши маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!