Redmi К60 Ultra қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Redmi К60 Ultra қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Таниқли инсайдер, Digital Chat Station, ўзининг Weibo саҳифасида хабар беришича, Xiaomi компанияси ўзининг Redmi К60 сериясидаги смартфонларини кейинги йилнинг биринчи чорагида, ёхуд Хитой Янги йили (22-январ) дан ўтиб тақдим қилиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Redmi К60 серияси ҳозирги Redmi К50 смартфонларидан фарқли ўлароқ 108МП камера билан эмас, балки 50 мегапикселли яхшироғи билан алиштирилиши мумкин. Шунингдек, смартфонлар Qualcomm кейинги ойда тақдим қилиши кутилаётган Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланиши ҳам кутилмоқда.

Хитойдаги Xiaomi Group президенти, Лу Вейбинг "Redmi К60'да "ақлли орол" керакми?" дея берган саволидан янги авлод Redmi К смартфонлари Apple'нинг iPhone 14 Pro смартфонларида бўлгани каби динамик оролга эга бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei компанияси nova 10 сериясидаги учинчи смартфонни тақдим этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!