Redmi камераси 64 МПлик биринчи смартфонини ва унда олинган расмни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2468
  •  22.07.2019 11:08

Redmi камераси 64 МПлик биринчи смартфонини ва унда олинган расмни эълон қилди

Бугун – 22 июль куни Weibo ижтимоий тармоғидаги Redmi расмий саҳифасида янги баёнот пайдо бўлди. Унда компания бош камерасида 64 мегапикселлик модули бўлган биринчи смартфонини тайёрлаётганини айтган.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Xiaomi смартфонларига зўр функция қўшиляпти!

Xiaomi даъвосига кўра, ушбу камерофон ўта юқори аниқликда фотосуратлар олишга қодир бўлади:

Афтидан, мазкур смартфон жорий йилнинг май ойида тақдим этилган Samsung ISOCELL Bright GW1 датчиги билан жиҳозланмоқда. Зеро, бу – ҳозирча бозордаги ягона 64 мегапикселлик модулдир.

ЎҚИНГ: Samsung дамини олсин - 64 МПлик илк смартфонни биринчи бўлиб Realme кўрсатади!

Бундан ташқари, Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) айни ўша – 64 МПлик режимда ишлаётган камера иловасидан скриншот олиб тарқатган. Ундаги фотосуратда Xiaomi компаниясининг янги штаб-квартираси акс эттирилган:

Энди эса интернетда ушбу смартфоннинг қайси модел эканлиги ҳақида мунозаралар бошланди. Энг оммабоп вариантлар – Redmi K30 ҳамда Redmi Note 8 бўлиб турибди, бироқ Xiaomi ҳамда Redmi брендлари энг кутилмаган номларни ўйлаб топишлари мумкинлигини ҳам айтишган.

Ҳозиргача глобал бозорга турли русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўм дан бошланувчи нархларга Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Qin 2 – атиги 73 долларлик, энг ностандарт смартфон намойиш қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!