Redmi Note 10 JE тақдим этилди – бренднинг сув ўтказмайдиган биринчи смартфони!

  •   DiMaX
  •  1079
  •  06.08.2021 15:08

Redmi Note 10 JE тақдим этилди – бренднинг сув ўтказмайдиган биринчи смартфони!

Xiaomi компанияси Redmi Note 10 JE русумли янги смартфонини тақдим этди. Уни япон алоқа операторларидан 260 доллар қийматида харид қилиш мумкин, дея хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Корпорациянинг Xiaomi Mi 11 Ultra суперфлагмани каби, Redmi Note 10 JE ҳам чанг ва намликдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Смартфон FHD+ сифатли (2400х1080 пикселлик), диагоналига 6,5 дюймга тенг дисплейга эга. Гаджет бешинчи авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи бир кристалли Qualcomm Snapdragon 480 процессори базасида ишлайди. Таъкидлаш керакки, ҳатто Huawei P50 Pro камерофонида 5G йўқ.

Redmi Note 10 JE моделига 8 мегапикселлик олд камера, шунингдек, 48 мегапикселлик асосий камера ўрнатилган. Тезкор хотираси 4 гигабайтни, ички хотираси эса 64 гигабайтни ташкил этади. Аккумулятор сиғими 4800 мА/соатга тенг бўлиб, 18 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.

Смартфон ўлчамлари 163х76х10,3 миллиметр бўлиб, оғирлиги 200 граммни ташкил этади. Смартфоннинг ён томонида бармоқ изи сканери, фойдаланувчи юзини таниш функцияси ва NFC модули мавжуд. Қурилма 13 августдан сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини биринчи тўлқинда мана шу 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари олади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.