Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

  •   DiMaX
  •  1508
  •  07.01.2021 10:09

Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

Xiaomi компанияси Redmi Note 10 ҳамда Redmi Note 10 Pro смартфонларини тайёрлагани ҳақида анчадан бери хабарлар юради. Булардан иккинчиси кеинги кунларда бирйўла бир нечта мамлакатдаги расмий регуляторлар сайтларида пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Redmi Note 10 Pro смартфони, аввало, АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) сайтида M2101K6G модел рақами остида сертификациядан ўтди. Шунингдек, у Европа иқтисодий комиссияси, шунингдек Сингапурнинг IMDA ҳамда Малайзиянинг MCMC регуляторларида ҳам сертификатланди.

Бу маълумотларни тасдиқлаган бир нечта ишончли инсайдер Redmi Note 10 Pro бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлашини ҳам айтган. Тахминларга кўра, уни Snapdragon 700-сериядаги бирор Qualcomm чипсети ёки MediaTek Dimensity процессорларидан бири базасида тайёрлашмоқда.

Шу билан бирга, бу смартфоннинг 5G тармоғида ишлай олмайдиган версияси – Redmi Note 10 Pro 4G модели ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда. Энг қизиғи – инсайдерларга кўра, унинг бош камерасида нақ 108 мегапикселлик Samsung ISOCELL HM1 (S5KHM1) датчиги қўлланишини айтишмоқда. Таъкидлаш керакки, Samsung компанияси бу сенсорини ўзининг Galaxy S20 Ultra ҳамда Galaxy Note 20 Ultra флагманларида ишлатган.

Хулласи калом, Redmi Note 10 Pro смартфони бир нечта версияда чиқиши мумкин ва, аллақачон бир нечта регуляторда сертификатланганига қараганда, унинг тақдимоти яқин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 туркумида 300 доллардан арзон 5G-смартфон чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.