Redmi Note 10 тақдимотидан олдин уни 10 дақиқалик анбоксинг видеосида батафсил томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1134
  •  03.03.2021 13:05

Redmi Note 10 тақдимотидан олдин уни 10 дақиқалик анбоксинг видеосида батафсил томоша қиламиз!

Аввалроқ биз Xiaomi компаниясининг арзончи бренди тайёрлаган Redmi Note 10 Pro смартфони қадоғи акс этган суратни улашган эдик. Кейин эса ушбу туркумнинг энг арзон вакили – Redmi Note 10 4G моделининг «жонли» расмлари ҳам тарқалди.

ЎҚИНГ: 4 март куни Xiaomi'нинг сизга тайёрлаган яна бир совғаси бор!

Redmi бренди ўзининг Note 10 ҳамда Note 10 Pro фаблетларини ҳали эртага – 4 март куни тақдим этади. Ҳиндистондаги заводда ишлаб чиқарилаётган ушбу қурилмаларнинг намойиши ҳам шу ўлкада бўлиб ўтади, савдоси ҳам шу ерда бошланади.

Компания аллақачон «Филлар ўлкаси»даги дўконларга ва уяли алоқа операторларига смартфонларни жўната бошлаган. Қўшни мамлакат – Покистондаги блогер эса улардан бирини қўлга киритиб, анбоксинг видеосини эълон қилди! Ўн дақиқалик лавҳада Redmi Note 10 Pro смартфонининг ўзини ва қадоқ таркибини тўлиқ томоша қилиш мумкин:

Видеолавҳада ушбу моделнинг асосий техник хусусиятлари тасдиқланган:

  • диагоналига 6,43 дюймлик, частотаси 60 герцлик AMOLED-экран;
  • Snapdragon 678 процессори;
  • асосий датчиги 48 мегапикселлик квадрокамера;
  • 13 мегапикселлик олд камера;
  • сиғими 5000 мА/соатлик, тезкор зарядланиши 33 ваттлик аккумулятор;
  • стереодинамиклар ва стандарт қулоқчин тирқиши.

Redmi Note 10 моделининг нархи 200 АҚШ доллари атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!