Redmi Note 10 туркумидаги бир нечта 5G-смартфон аллақачон тайёр! (учта «жонли» расм)

  •   DiMaX
  •  1155
  •  04.09.2020 10:04

Redmi Note 10 туркумидаги бир нечта 5G-смартфон аллақачон тайёр! (учта «жонли» расм)

Xiaomi компанияси ўзининг арзончи брендига мансуб фаблетларининг ўнинчи авлод вакилларини тез орада тақдим этиши кутилмоқда. Биз аввалроқ Redmi Note 10 моделининг TENAA’га чиққан суратлари ва хусусиятларини эълон қилган эдик, кейин эса...

ЎҚИНГ: Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Redmi Note 10 туркумига бу гал бир нечта моделдаги смартфон кириши кутилмоқда. Яна бир хушхабар – ўнинчи авлод фаблетлари 5G-процессорлар билан таъминланяпти, яъни улар Redmi Note туркумидаги илк 5G-қурилмалар бўлади.

Интернетда аллақачон Redmi Note 10 смартфонининг «жонли» суратлари ҳам тарқала бошлаган:

Мазкур смартфоннинг бош камераси уч модулли бўлиб, ундаги асосий датчикнинг аниқлиги 48 мегапикселлик экан.

ЎҚИНГ: 64 МПлик квадрокамера ва 48 МПлик қўшалоқ олд камерали энг арзон селфифон чиқди

Ўнинчи авлод Redmi планшетофонларида MediaTek компаниясининг Dimensity 820 процессори қўлланиши айтилган эди. Сўнгги хабарларга кўра, компания уларнинг айрим моделларига Dimensity 720 чипсетини ўрнатяпти. Афтидан, булардан биринчиси Redmi Note 10 Pro, иккинчиси эса стандарт Redmi Note 10 версияларида ишлатилади.

Лекин навбатдаги суратга эътибор беринг:

Экранда акс этган маълумотларга кўра, бу смартфон чипсети 2,4 ГГц частотага эга; MediaTek ишланмалари орасида эса бунақа кўрсаткич фақат Dimensity 800U процессорига тўғри келади. Демак – Redmi Note 10 туркумида камида учта моделда смартфон чиқади.

ЎҚИНГ: Xiaomi сир тутаётган Mi 10T Pro камерофонини илк «жонли» суратларда кўрамиз!

Шунингдек, навбатдаги суратда махсус ғилофга солинган смартфоннинг олд камераси дисплейнинг бурчагига эмас, балки экран юқори қисмининг ўртасига жойланганини кўрамиз:

Xiaomi мазкур смартфонларини 8 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлаётгани ҳам айтилмоқда. Redmi Note 10 туркумининг расмий намойиши октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 туркумининг 300 евродан арзон янги 5G-модели шу ойдаёқ чиқади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!