Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

  •   DiMaX
  •  3261
  •  14.11.2020 10:01

Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Xiaomi корпорацияси кўпдан бери кутилаётган Redmi Note 10 русумли смартфонини бошқача ном билан – Redmi Note X чиқармоқчи эканлигидан хабарингиз бор. Унинг тақдимоти олдидан, яқиндагина компания Redmi 10X 5G моделини арзонлаштирган эди.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Куни кеча TENAA регуляторида шу компаниянинг Redmi M2010J19SC каталог рақамли янги смартфони рўйхатга олингани маълум бўлди. Кузатувчилар унинг ўша Redmi Note 10 модели эканлигини айтишмоқда.

Регуляторнинг маълумотлар базасида қурилманинг ҳар томонларидан олинган «жонли» суратлари ва айрим хусусиятлари қолган.

Кўриб турганингиздек, Redmi Note 10 дисплейининг юқори қисми ўртасида олд камера тирқиши мавжуд. Қурилманинг бош камера блоги эса дизайнига кўра Honor смартфонларини эслатади. Балки улар билан чалкаштириб юбормаслик учундир, янги смартфоннинг орқа панелида йирик қилиб Redmi брендининг номи туширилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro: биринчи «жонли» сурати ва чиқиш вақти!

Шу билан бирга, манба Redmi Note 10 моделининг етарлича батафсил техник жиҳатларини ҳам айтган. Унда диагоналига 6,53 дюймлик ўлчамдаги, аниқлиги 2340х1080 пикселлик экран қўлланган.

Redmi Note 10’нинг процессори саккиз ядроли бўлиб, 2,0 ГГц.лик частотада ишлайди. Бироқ унинг моделини ҳам, ҳаттоки Qualcomm ёки MediaTek маҳсулоти эканлигини ҳам аниқлашнинг имкони бўлмаган. Мазкур смартфон тезкор хотираси 4, 6 ва 8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 64, 128 ҳамда 256 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

Смартфоннинг бошқа хусусиятлари эса қуйидагича бўлиши кутилмоқда: 6000 мА/соатлик аккумулятор, селфи-камера 8 МПлик, квадрокамерадаги асосий датчик 48 МПлик, дактилоскопик сканер корпуснинг ён қиррасида. Девайснинг ўлчамлари – 162,3х77,2х9,6 миллиметрлик, вазни эса 198 граммга тенг. Компания уни қора, кўк, оқ, яшил, бинафша ранг, қизил ва зарғалдоқ тусли корпусларда чиқаради.

Redmi Note 10 моделининг тақдимот куни ва нархи ҳозирча номаълум, лекин...

ЎҚИНГ: 150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари