Redmi Note 10S тақдимот куни, расмий саҳифаси, суратлари ва қадоқ таркиби эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  642
  •  04.05.2021 09:00

Redmi Note 10S тақдимот куни, расмий саҳифаси, суратлари ва қадоқ таркиби эълон қилинди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди яқиндагина Redmi K40 Gaming Edition ҳамда Redmi K40 Gaming Enhanced Edition моделларини намойиш этган эди. Геймерларга мўлжалланган ушбу қурилмалар ортидан Redmi бренди Note 10 туркумидаги яна бир смартфонини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

Xiaomi вице-президенти ҳамда Xiaomi India бўлинмаси етакчиси Ману Кумар Жейн (Manu Kumar Jain) куни кеча Twitter тармоғи орқали чиқиш қилди. Унга кўра, Redmi Note 10S русумли янги смартфон 13 май куни савдога чиқади.

Демак, девайснинг расмий намойиши ҳам ўша санада бўлиб ўтса керак. Redmi Note 10S дастлаб Ҳиндистон бозорига тақдим этилади, кейинроқ эса Xiaomi уни бошқа мамлакатларда ҳам сота бошлайди.

ЎҚИНГ: 5 майгача Xiaomi энг қиммат смартфонидан нақ 60 тасини теппа-текинга тарқатяпти!

Redmi Note 10S стандарт қадоқ жамланмасига смартфоннинг ўзидан ташқари шаффоф ғилоф, қувватлагич ва кабель, SIM-карта слотини чиқарувчи скрепка ҳамда фойдаланувчи қўлланмаси киришини ишлаб чиқарувчи аллақачон тасдиқлаган.

Шунингдек, компания Redmi Note 10S смартфони мобил фотография ишқибозлари учун ажойиб танлов бўлишини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, унинг квадрокамерасида 64 мегапикселлик асосий сенсор қўлланмоқда.

Бундан ташқари, Xiaomi расмий сайтида Redmi Note 10S суратлари ва айрим хусусиятлари акс эттирилган саҳифа ҳам очилган.

ЎҚИНГ: Samsung ўйиндан чиққан йўналишда унинг ёрдами билан Xiaomi биринчи бўлади!

Redmi Note 10S модели 6,43 дюймлик экранга ҳамда MediaTek Helio G95 процессорига эга бўлишини айтишмоқда. Унинг аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу серияда Ҳиндистон бозорига тақдим этилган фаблетлар оиласига учта модел кирган: стандарт Redmi Note 10 смартфони, унинг Redmi Note 10 Pro версияси ҳамда янада илғор Redmi Note 10 Pro Max. Лекин улар жаҳон бозорига сал бошқачароқ номлар билан чиққан: глобал Redmi Note 10 Pro модели ҳиндча Redmi Note 10 Pro Max билан бир хил.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз