Redmi Note 11 4G'нинг глобал версияси сотувга чиқмоқда

Redmi Note 11 4G'нинг глобал версияси сотувга чиқмоқда

Xiaomi компанияси октябрь ойида Redmi Note 11 5G смартфонини тақдим этган эди. Ўтган ой эса Helio G88 чипига эга бўлган Redmi Note 11 4G тақдим этилди. Энди Xiaomi ушбу смартфоннинг глобал версиясини халқаро бозорда сотмоқчи. 

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларнинг аккумулятори учун янги технологияни тақдим этди 

Қурилманинг техник кўрсаткичлари хитойча версия билан ўхшаш бўлиши ёки бўлмаслиги ҳозирча номаълум. Глобал версиядаги Redmi Note 11 4'нинг модель рақами 2201117SG бўлиб, у MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди. 

Маълумотларга кўра, қурилма 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.5 дюймли FullHD резолюциядаги IPS LCD дисплейи билан жиҳозланади. Хитойча версиядан фарқли ўлароқ глобал версияга Snapdragon 680 чипи ўрнатилади. 

Смартфон 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ва 2МП сатҳ камера билан жиҳозланади. Селфи камеранинг резолюцияси 8 мегапикселни ташкил қилади. Шунингдек Redmi Note 11 4G қурилмасига 18 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. 

Смартфон стерео динамик, ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери ҳамда маиший техникаларни бошқаришга мўлжалланган инфрақизил портига эга. 

Redmi Note 11 4G халқаро бозордаги нархи 199 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!