Redmi Note 11 ҳамда Note 11 Pro смартфонларининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Redmi Note 11 ҳамда Note 11 Pro смартфонларининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Redmi суббренди ўзининг Note сериясидаги навбатдаги смартфонларини тақдим этади. Weibo'даги маълумотларга кўра, икки смартфон 11 ноябрь санасида чиқиш қилади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi K40s смартфонини тақдим этмоқчи 

Маълумотларга кўра, Redmi Note 11 Pro қурилмаси 120Hz OLED дисплейи, Dimensity 920 чипига эга бўлади. Унинг 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ хотирага эга турлари мавжуд. Қурилманинг нархи хотира ҳажмига қараб турлича бўлади. Хусусан, 6/128ГБ - 248 доллар, 8/128ГБ - 279 доллар, 8/256ГБ - 311 долларни ташкил қилади. 

Аввалроқ Redmi Note 11 Pro миш-мишларда 120 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлиши айтилган эди. Бироқ янги маълумотлар бу миш-мишларни инкор этиб, смартфон 67 ваттда қувват олишини тасдиқлади. Шундай бўлсада, аввалги Redmi Note 10 Pro қурилмаси 33 ваттда заряд олишини инобатга олсак, янги модель бу борада сезиларли ўсишга эришган. 

Шунингдек, смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумулятор, 108МП асосий камера, 16МП селфи камера, NFC, стерео динамикларга эга бўлади. 

Redmi Note 11 модели эса 120Hz LCD дисплейи, 50МП асосий камера, 13МП селфи камера, Dimensity 810 чипига эга бўлади. Унинг 6/128ГБ хотира ҳажмига эга тури 186 доллар, 8/128ГБ тури эса 248 долларни ташкил қилади. Pro модель каби, Note 11 ҳам 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади, бироқ Pro'дан фарқли ўлароқ, у 33 ваттда қувват олади. 

ЎҚИНГ: Оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади