Redmi Note 11 расман тасдиқланди: фанатлар ундан нима кутишяпти?

  •   DiMaX
  •  1253
  •  30.06.2021 11:26

Redmi Note 11 расман тасдиқланди: фанатлар ундан нима кутишяпти?

Ҳиндистон бозорига Redmi бренди тақдим этган ўнинчи авлод фаблетлари оиласига учта модел кирган: стандарт Redmi Note 10 смартфони, унинг Redmi Note 10 Pro версияси ҳамда янада илғор Redmi Note 10 Pro Max. Лекин улар жаҳон бозорига сал бошқачароқ номлар билан чиққан: глобал Redmi Note 10 Pro модели ҳиндча Redmi Note 10 Pro Max билан бир хил. Кейинроқ эса...

ЎҚИНГ: Хитойча талқиндаги Redmi Note 10 Pro чиқди: глобал ва ҳиндча версияларидан ўзгача!

Xiaomi корпорациясининг ушбу арзончи бренди аллақачон уларнинг кейинги авлоди – Redmi Note 11 моделларини тайёрлашга киришган. Куни кеча Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бренди бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibing) буни тасдиқлаган.

Аниқроғи, компания етакчиси Weibo орқали мухлисларга мурожаат этиб, Redmi Note 11 туркуми смартфонларида қандай яхшилашларни кўришни исташаётганини сўраган. Унга жавобан фанатларнинг аксарияти ушбу қурилмаларда AMOLED матрицали дисплейлар бўлиши кераклигини айтишган.

Айтиш керакки, глобал талқиндаги Redmi Note 10 туркуми вакилларида AMOLED-экранлар ишлатилган. Аммо уларнинг Хитой бозорига мўлжалланган моделларида янгиланиш частотаси 120 герцлик IPS-матрица ўрнатилган.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!