Redmi Note 11 сериясига яна бир янги смартфон қўшилди

Redmi Note 11 сериясига яна бир янги смартфон қўшилди

Xiaomi кеча Redmi Note 11 сериясига мансуб бўлган янги Note 11R моделини тақдим этди. Бироқ ушбу қурилмани янги дейиш мумкинми ўзи? Аслида, буни Poco M4 5G моделининг каттароқ хотирага эга тури десак адашмаймиз. 

Poco M4 5G модели 4/64ГБ, 6/128ГБ хотира турларига эга эди. Янги моделнинг эса 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ хотирага эга тури мавжуд. Смартфонда, шунингдек, microSD картаси учун уя бўлиб, доимий хотирани 1ТБ гача кенгайтириш мумкин. 

Redmi Note 11R модели Dimensity 700 чипи билан жиҳозланган. У Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. Қурилма FullHD+ резолюциядаги 6.58 дюймли LCD дисплейига эга бўлиб, 90 гертс янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Олд панелдан 5МП селфи камера ўрин олган. 

Орқа панелда 13МП асосий ҳамда 2МП сатҳ камералар жойлашган. Икки камеранинг ўртасидан эса LED чироғи ўрин олган. Камера модулининг ўнг бурчагида “Redmi“ ёзувини кўриш мумкин. У “Poco“ ёзуви билан алмашган. 

Қурилма ён томонда жойлашган бармоқ изи сканерига эга. У 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлиб, уни USB-C порти билан 18 ватт тезликда қувватлаш мумкин. Аммо қурилма қутисида 10 ваттлик қувватлагич бўлади холос. 

Redmi Note 11R модели кулранг, қора ва кўк рангларда тақдим этилди. У фақат Хитой бозори учун ишлаб чиқарилади. Қурилманинг нархи эса қуйидагича: 

4/128ГБ - 154 доллар

6/128ГБ - 168 доллар

8/128ГБ - 196 доллар.

ЎҚИНГ: Янги Redmi Note смартфони рекорд даражадаги зарядланиш тезлигига эга бўлади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!