Redmi Note 11 смартфонининг рендерлари эълон қилинди

Redmi Note 11 смартфонининг рендерлари эълон қилинди

Redmi Note 11 смартфонининг тасвирлари ҳамда смартфонга олдиндан буюртма бериш тафсилотлари эълон қилинди. 

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 ҳамда Note 11 Pro смартфонларининг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Xiaomi Group China компаниясининг амалдаги президенти ва Redmi компаниясининг бош директори Лу Вайбингнинг айтишича, Note 11 сериясидаги смартфонлар 6 та асосий функционал янгиланиш ҳамда янги дизайнга эга бўлади. 

У, шунингдек, “Note Reborn“ сўзларини ишлатиб, Редми Ноте 11 смартфонини тасвирлаб берди, бу сериядаги қурилмаларда катта ўзгариш бўлишидан далолат беради. 

Вайбинг, шунингдек, янги Ноте 11 флагман Редми К40 сериясининг бир қисми деб ҳисобланиши мумкинлигини таъкидлади. 

Смартфонлар 6/128ГБ, 8/128ГБ ҳамда 8/256ГБ хотирага эга бўлади. Redmi Note 11 Pro смартфони Cirli Bleklend, Time Quiet Purple ва Misty Forest каби рангларда сотувга чиқади.

Қурилма 120Hz LCD дисплейи, 13 мегапикселли селфи камера, 50МП асосий камера, Dimensity 810 чипи, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор, 33 қувватлаш технологиясига эга бўлади. 

Note 11 Pro+ эса 120Hz OLED дисплейи, 16МП селфи камера, 108МП асосий камера, 67 ватт қувватлаш технологияси, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор, Dimensity 920 чипи билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi K40s смартфонини тақдим этмоқчи