Redmi Note 11 халқаро бозорга бошқа ном остида сотувга чиқади

Redmi Note 11 халқаро бозорга бошқа ном остида сотувга чиқади

Бугун Xiaomi Хитойда Redmi Note 11 сериясидаги смартфонларни тақдим этади. У учта моделни ўз ичига олади: Redmi Note 11, Note 11 Pro ва Note 11 Pro+.

Охирги миш-мишларга кўра, Redmi Note 11 смартфони бошқа мамлакаткар бозори учун Poco M4 Pro 5G номи остида сотувга чиқарилади. 

Poco M4 Pro 5G'нинг расмий тақдимоти 9-ноябрь санасида бўлиб ўтади. Савдолар, эҳтимол, тақдимотдан сўнг бир неча кундан кейин бошланади. Смартфон MediaTek Dimensity 810 чипи, 5000 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда 33 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланади. Ушбу техник кўрсаткичлар Redmi Note 11 смартфонига тўлиқ мос келади. 

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Redmi Note 11 Pro анбоксинг жараёнида (+видео)