Redmi Note 11E 5G ва 11E Pro смартфонлари тақдим этилди

Redmi Note 11E 5G ва 11E Pro смартфонлари тақдим этилди

Xiaomi суббренди ҳисобланувчи Redmi Хитой бозори учун иккита янги смартфонни тақдим этди. Янги Redmi Note 11E Pro яқинда халқаро бозор учун тақдим этилган Redmi Note 11 Pro 5G'нинг қайта брендланган версияси ҳисобланади. 

Шунинг учун янги моделнинг техник жиҳатлари Redmi Note 11 Pro 5G моделиники билан бир хил. Яъни қурилмага 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи 1080х1400 пиксел резолюциядаги 6.67 дюймли Super AMOLED дисплейи, Snapdragon 695 чипи, 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера, 16МП селфи камера ҳамда 67 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Redmi Note 11E Pro'нинг нархи қуйидагича:

6/128ГБ - 269 доллар

8/128ГБ - 300 доллар

8/256ГБ - 332 доллар 

Смартфон 4 март санасидан сотувга чиқади. 

Redmi Note 11E моделининг нархи бироз арзонроқ: 

4/128ГБ - 189 доллар

6/128ГБ - 205 доллар

Ушбу модель Dimensity 700 чипи, 90Hz янгиланиш частотасида ишловчи 6.58 дюймли LCD дисплейи, 50МП асосий камера, 2МП сатҳ камера, 5МП селфи камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. 

Қурилма 18 март санасидан сотувга чиқади. Ҳозирча ушбу икки моделнинг халқаро бозор учун ишлаб чиқилиши номаълум. 

ЎҚИНГ: MediaTek Dimensity 8000 ва 8100 чиплари тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!