Redmi Note 11T 5G сотувга чиқди

Redmi Note 11T 5G сотувга чиқди

Xiaomi компанияси ноябрь ойининг охирида Redmi Note 11T 5G смартфонини тақдим этган эди. Бугун ушбу смартфон сотувга чиқди. 

Қурилманинг нархлари қуйидагича: 

Redmi Note 11T 5G (4/64ГБ) - 226 доллар

Redmi Note 11T 5G (6/128ГБ) - 239 доллар

Redmi Note 11T 5G (8/128ГБ) - 266 доллар 

Қурилмага 6.6 дюймли FullHD+ LCD дисплейи ўрнатилган. Дисплей 90Hz экран янгиланиш частотаси ҳамда 240Hz сенсори намуна олиш частотасини қўллаб қувватлайди. Олд панелни Gorilla Glass 3 шишаси ҳимоя қилади. 

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Redmi Note 11T 5G'га 50МП асосий камера ҳамда 8МП ультракенг камера ўрнатилган. Селфи камеранинг резолюцияси 16 мегапикселни ташкил этади. 

Смартфон 4/6/8ГБ LPDDR4x оператив хотира ҳамда 64/128ГБ  UFS 2.2 доимий хотирага эга бўлган Dimensity 810 чипи билан жиҳозланган. Қурилма Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12.5  график қобиғида ишлайди. 

Шунингдек, гаджет 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Смартфон 3.5 мм аудио жек, стерео динамик, инфрақизил порт ҳамда ён томонда жойлашган бармоқ изи сканерига эга. 

ЎҚИНГ: Redmi K50 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!