Redmi Note 11T Astro Boy нашри

Redmi Note 11T Astro Boy нашри

Xiaomi компанияси бугун ўзининг янги Redmi Note 11T сериясидаги смартфонларини Хитойда тақдим қилишни режалаштирган. Компания улашган тизер суратларга қараганда янги телефонлар қатори орасида Astro Boy аниме сериали қаҳрамонидан илҳомланиб тайёрланган махсус нашрдаги смартфон ҳам бўлади.

Redmi Note 11T Astro Boy нашри смартфон қаторининг энг топ модели: Pro+ вариатида тақдим қилинади. Смартфон 6.6 дюймли, 144Hz янгиланиш тезлигига эга Full HD+ резолюцияси билан IPS LCD дисплейга эга бўлади. Орқа томонидаги учлик камерасининг асосийси Samsung ишлаб чиқарадиган ISOCELL GW1 сенсори билан таъминланган ва у 64MP. Ичкарида эса қурилма Mediatek Dimensity 8100 чипсетига эга, шунингдек, у 120W тезкор зарядланишни қўллаб-қувватлайди.

Албатта, махсус нашр Astro Boy'га асосланган ноодатий дизайн ва қўшимча аксессуарларга эга бўлади. Қолган батафсил маълумотлар смартфон бугун Redmi Note 11T серияси тақдим қилинганидан сўнг маълум бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 ҳақидаги илк маълумотлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.