Dimensity 1080 тасдиқланди, камера 200МП!

Dimensity 1080 тасдиқланди, камера 200МП!

Xiaomi ўзининг янги Redmi Note 12 смартфонларини бир неча кундан сўнг тақдим қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Тақдимотдан олдин компания янги смартфонларнинг айрим хусусиятларини ошкор қилди.

Янги Redmi смартфонлари серияси учта модел: Note 12, Note 12 Pro ва Note 12 Pro+ моделларини ўз ичига олади ва улар MediaTek яқинда тақдим қилган Dimensity 1080 чипсети билан жиҳозланади.

Таъкидлаш жоизки, янги чипсет ўрта-даража смартфонларни ҳам 200МП камера билан қўллаб-қувватлай олади. Албатта, Xiaomi ҳам бундай афзалликдан фойдаланмай қолмайди: Redmi Note 12 сериясидаги Pro+ модел расман Samsung'нинг 1/1.4" дюймли HPX (200МП) камера сенсорига эга бўлади. Компания қолган моделлар учун эса Сонйънинг 1/1.56" дюймли IМХ766 сенсорини (50МП) ўрнатмоқчи эканлигини тасдиқлади. Шунингдек, Redmi Note 12 смартфонлари мос равишда 67 Вт, 120 Вт ва рекорд даражадаги 210 Вт тезликда зарядланишни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ташқи кўринишга келадиган бўлсак, смартфонларнинг орқа томонидаги камера ороли дизайни ўзгартирилмаган: улар Redmi Note 11Т Pro билан бир хил кўринишда. Гарчи смартфонларнинг олд томони сифатли рендерларда кўрсатилмаган бўлса ҳам, сериядаги Pro+ модел ён томони эгилган экранга эга бўлиши кеча маълум бўлган эди. Қолган моделлар эса текис экранга эга бўлиши мумкин.

Янги смартфонлар 27 октабр куни Тошкент вақти билан 16:00 да тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 15 Ultra титан корпусга эга бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!