Redmi Note 12 серияси илк бор Хитойдан ташқарида сотувга чиқди

Redmi Note 12 серияси илк бор Хитойдан ташқарида сотувга чиқди

Redmi Note 12, Note 12 Pro ва Note 12 Pro+ моделлари ўтган ҳафтада Ҳиндистон бозори учун тақдим этилган эди. Энди ушбу смартфон ушбу мамлакатда расман сотувга чиқди. 

Redmi Note 12 Pro моделини Flipkart дўкони, Note 12 ва Note 12 Pro+ моделларини эса Amazon.in сайтидан сотиб олса бўлади. Шунингдек, учала модель Mi.com сайтида ҳам мавжуд. 

Redmi Note 12 моделининг нархи 220 доллар, Note 12 Pro моделиники 306 доллар, Note 12 Pro+ моделининг нархи эса 370 доллардан бошланади. Тўлиқ нарх маълумотларини қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин.

Redmi Note 12 Pro+ модели Dimensity 1080 чипи, 200МП асосий камера ҳамда 120 ватт тезкор қувватлаш технологиясига эга. Note 12 Pro ҳам Dimensity 1080 чипида ишлайди. Бироқ унга 50МП асосий камера ҳамда 67 ватт тезкор қувватлаш технологияси ўрнатилган. Redmi Note 12 эса Хитой версияда бироз фарқ қилади. Унга Snapdragon 4 Gen 1 чипи, 48МП асосий камера ҳамда 33 ватт қувватлаш технологияси ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 15 моделлари динамик оролга эга бўлади