Redmi Note 5 илк «жонли» суратда: металл корпус ва қўш камерали!

  •   DiMaX
  •  1459
  •  06.01.2018 10:37

Redmi Note 5 илк «жонли» суратда: металл корпус ва қўш камерали!

2017 йилнинг декабрь ойи ўртасида Хитойнинг Xiaomi корпорацияси иккита ҳамёнбоп смартфон – Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus моделларини тақдим этди. Улар нархига нисбатан анча яхши техник таъминотга, шунингдек, трендга кўра томонлари ўзаро 18:9 нисбатдаги дисплейга ҳам эга. Уларнинг тақдимотидан кейиноқ компания, энди Redmi Note 5 модели чиқмаслигини, Xiaomi унинг ўрнига бу йилдан Redmi 5 Plus моделини ишлаб чиқаришини таъкидлаган эди.

ЎҚИНГ: Бу йил "Xiaomi Redmi Note 5" модели бўлмайди!

Шунга қарамасдан, 2018 йилнинг бошиданоқ интернетда бу қурилма билан боғлиқ бошқа маълумотлар тарқалди. Хитойдаги бир нечта манбалардан тарқалган хабарларга кўра, яқин 2-3 ой ичида Xiaomi корпорацияси барибир қойилмақом Redmi Note 5 смартфонини тақдим этади. Ҳатто мазкур девайснинг техник хусусиятлари ва нархи ҳақида ҳам маълумотлар, шунингдек, тахминий суратлари чиқа бошлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 5: сурати, нархи, тақдимот вақти

Бугун – 6 январда эса ушбу ажойиб смартфоннинг илк «жонли» расмини эълон қилишди.

Суратда ҳам кўриб турганингиздек, Redmi Note 5 моделининг ташқи кўриниши чиндан ҳам диққатга сазовор: у икки ёни қайрилган ромсиз дисплейга эга. Телефоннинг корпуси бутунлай металлдан ишланган, орқа панелида эса қўшалоқ модули тикка жойлашган камера, унинг остида бармоқ изи сканери ўрин олган.

Бу смартфон ўтган ойда намойиш этилган ва Redmi Note 5 ўрнига чиқарилаётгани айтилган Redmi 5 Plus моделидан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳеч ким кутмаган ҳамёнбоп смартфонни барибир тақдим этди!

Дастлабки маълумотларга кўра, Redmi Note 5 смартфонининг экрани ўлчами диагоналига 5,99 дюймни ташкил этади. Томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлган IPS-дисплейининг тасвир аниқлиги 1920х1080 пикселга тенг, яъни у Full HD форматида. Xiaomi бу гаджетини 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 632 процессори, 4 ГБ тезкор хотира ва 64 ГБ доимий флеш-хотира билан жиҳозлайди. Девайс симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 4.2 LE интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Redmi Note 5 смартфонининг қиймати ҳам айтилмоқда – унга тахминан 220 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланади. Бу хусусиятлар ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини билиш учун эса у ҳақдаги расмий маълумотларни бирга кутамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.