Redmi Note 5'нинг халқаро бозорда сотилиш вақти маълум бўлди

Redmi Note 5'нинг халқаро бозорда сотилиш вақти маълум бўлди

Суратга тушмайдиган, "топ" самарадорлик ортидан чопмайдиган, бироқ дисплейда тасвир ва томоша кўришга иштиёқманд одамлар учун, 2017 йилнинг 7 декабрида Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus моделлари тақдим қилинган эди.

Кеча Xiaomi компанияси расмийси томонидан мазкур моделларнинг халқаро бозорда сотилиш муддати маълум қилинди. Унга кўра кейинги ойда, яъни февралда Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонлари Хитойдан ташқарида ҳам сотила бошлайди.

Ўзига хос жиҳати шундаки, Redmi 5 Plus модели халқаро бозорга "Redmi Note 5" номи билан сотилади. Яъни, Европа ва Осиё бозорларида бу ҳамёнбоплар бошқача номланади.

Xiaomi компанияси бир муддат аввал Redmi Note туркуми моделларининг энг харидоргир эканини айтган эди. Қўш модулли камера, кенг дисплей ва нисбатан кучли техник жиҳатга эга бўлгани учун ҳам бу моделни "Redmi Note 5" деб сотишга қарор қилинган.

Xiaomi Redmi 5 техник жиҳатлари:
Корпус материали: металл, шиша;
Операцион тизим: Android Nougat, MIUI 9
Алоқа тармоқлари: 2 та сим-картали, GSM (1/3/5/8), CDMA (BCO), WCDMA (1/2/5/8), TD-SCDMA (34/39), TDD-LTE (34/38/39/40/41), FDD-LTE (1/3/5/7/8);
Дисплей: IPS 5,7'', сиғими 1440x720 пиксел (HD+), томонлар нисбати 18:9 стандартида, экраннинг ёруғлик миқдори 450 нит, контраст 1000:1, 72% NTSC;
Процессор: Qualcomm Snapdragon 450, 8 ядро (Cortex-A53), 1,8 ГГц частота тезлиги, 64 бит, 14нм;
График чип: Adreno 506;
Оператив хотира: 2/3 Гб;
Доимий хотира: 16/32 Гб, microSD мавжуд;
Интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4 ГГц, Bluetooth 4.2, қувватлаш/синхронизация учун microUSB, 3.5 мм.ли гарнитур;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми -- 1,25 мкм ҳамда PDAF технологияси;
Олд камера: 5 Мп, фоточақноқ;
Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;
Қўшимча: Бармоқ излари сканери;
Батарея: литий-полимер (Li-Pol), 3300 мА соат сиғимли;
Ўлчамлари: 151,8 мм x 72,8 мм x 7,7 мм;
Вазни: 157 грамм.

Xiaomi Redmi 5 Plus'нинг техник жиҳатлари:
Корпус материали: металл, шиша;
Операцион тизим: Android Nougat, MIUI 9;
Алоқа тармоқлари: 2 та сим-картали, GSM (1/3/5/8), CDMA (BCO), WCDMA (1/2/5/8), TD-SCDMA (34/39), TDD-LTE (34/38/39/40/41), FDD-LTE (1/3/5/7/8);
Дисплей: IPS 5,99'', сиғими 2160x1080 пиксел (FullHD+), томонлар нисбати 18:9, экран ёруғлиги миқдори 450нит, контраст 1000:1, 84% NTSC;
Процессор: 14 нм, Snapdragon 625, 8 ядроли (Cortex-A53 2,0 ГГц);
График чип: Adreno 506;
Оператив хотира: 3/4 Гб;
Доимий хотира: 32/64 Гб, microSD мавжуд;
Интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4 ГГц, Bluetooth 4.2, microUSB порти, 3.5 мм.ли гарнитур;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми 1,25 мкм ва PDAF технологияси;
Олд камера: 5 Мп, фоточақноқ;
Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;
Қўшимча: бармоқ излари сканери;
Батарея: литий-полимер (Li-Pol), ток сиғими 4000 мА соат;
Ўлчамлари: 158,5 мм x 75,45 мм x 8,05 мм;
Вазни: 180 грамм.

Хитойда Xiaomi Redmi 5'нинг энг арзони (2/16 Гб) учун $120, 3/32 Гб талқини учун эса $135 доллар нарх белгиланган. Xiaomi Redmi 5 Plus'нинг стандарт (3/32 Гб) талқини $150 ҳамда 4/64 Гб версияси $196 доллардан сотувга чиқарилади. Халқаро бозорда нархлар 20 долларгача ошиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.