Redmi Note 7 кушандаси – атиги 120 долларлик Vivo U1 расман намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  3248
  •  19.02.2019 16:46

Redmi Note 7 кушандаси – атиги 120 долларлик Vivo U1 расман намойиш қилинди

Флагманлардан ташқари, ҳамёнбоп смартфонлар бозори ҳам ишлаб чиқарувчилар учун муҳим бўлиб бормоқда. Ҳозирда бундай нарх тоифасидаги телефонлар бўйича хитойлик компаниялар анча илғор.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

 Vivo компанияси ҳам ўзининг U1 русумли арзон смартфонини тақдим этди. Қурилманинг ромсиз FullView 2.5D экрани диагоналига 6,22 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 1520х720 пикселни ташкил қилади. Томонлари ўзаро 19:9 нисбатли дисплейнинг тепа қисмида томчисимон «кемтик» бор – у ерга 8 мегапикселлик олд камера жойланган. Смартфоннинг асосий камераси эса орқа қопқоқнинг юқори чап бурчагида тиккасига жойлашган қўш (13 + 2 МП) модул ва фоточақноқни ўз ичига олади.

Мазкур гаджетнинг техник таъминоти асосини Snapdragon 439 процессори ташқил этади. Мазкур чипсет 1,95 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккизта ARM Cortex A53 ядроси, Adreno 505 график тезлатгичи ва Snapdragon X6 LTE модемидан иборат.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

Vivo U1 модели симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11a/b/g/n ва Bluetooth 5.0 интерфейслари, GPS приёмниги ва орқа панелда дактилоскопик сканер билан таъминланган. Аккумулятори 4030 мА/соатлик, microSD хотира картаси учун слот мавжуд. Корпусининг ўлчами 155,1х75,09х8,28 миллиметрга, вазни эса 163,5 граммга тенг. Смартфонга Android 8.1 (Oreo) операцион тизим талқини базасидаги Funtouch OS 4.5 график қобиғи ўрнатилган.

Vivo U1 смартфони қора, қизил ва мовий корпусларда, хотирасига кўра икки хил конфигурацияда аллақачон сотувга қўйилган. Унинг тезкор/доимий хотираси 3/32 гигабайтлик талқини учун 120 доллар, 4/64 гигабайтлик версияси учун эса 180 доллар нарх белгиланган. Уни ҳозирча Хитой бозоридагина сотишмоқда, рақиби эса глобал бозорга юриш қилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!