Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  2288
  •  02.03.2019 15:32

Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

Xiaomi компаниясининг сўнгги тақдим этган ва бестселлер бўлиши кутилаётган смартфони Redmi Note 7 Pro ҳисобланади. Бироқ яна бир хитойлик компания аллақачон ушбу моделнинг рақобатчисини тайёрлаб қўйган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro’нинг асосий рақиби – Meizu Note 9 тақдимоти расман эълон қилинди

Meizu бир неча бор Note 9 моделининг тизер суратларини эълон қилган, энди эса унинг савдога чиқиш санаси ҳам маълум бўлди. Хитойдаги машҳур JD.com онлайн дўконидаги Meizu Note 9 саҳифасидаги ёзувга қараганда, уни 11 март куни, Пекин вақти билан соат ўнда сота бошлашади.

Meizu Note 9 ҳақида шу пайтгача тарқалган маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, у Redmi Note 7 Pro билан ҳақиқий рақобатга киришади. Бу курашда уларнинг нархлари асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Мазкур иккита смартфоннинг ҳам жаҳон бозорига чиқиш саналари ҳозирча маълум эмас. Бироқ Terashop.uz интернет-дўконимизда турли моделлардаги Xiaomi телефонларини сотиб олиш ёки Meizu смартфонларини харид қилиш имкони бор. Жумладан, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан олсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Meizu смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 1 март) – акция доирасида ютуқ ҳам бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!