Redmi Note 7 Pro’нинг яна бир рақиби – Realme 3 Pro тақдимоти ҳам эълон қилинди (+«жонли» расм)

  •   DiMaX
  •  1828
  •  11.04.2019 18:28

Redmi Note 7 Pro’нинг яна бир рақиби – Realme 3 Pro тақдимоти ҳам эълон қилинди (+«жонли» расм)

Oppo компанияси айнан «хитойча Apple»нинг Redmi бренди остидаги арзон смартфонлар билан рақобатлашиш учун Realme брендини жорий этган. Ушбу бренд остида яқинда Realme 3 модели тақдим этилганди, энди эса унинг Pro-версияси ҳам тайёр!

ЎҚИНГ: Redmi 7’дан аввал унинг «кушанда»си – арзон, аммо «бели бақувват» Realme 3 тақдим этилди!

Realme бўлинмасининг директори эълон қилган янги постерга кўра, Realme 3 Pro смартфонини 22 апрелда расман намойиш этишади. Унда қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Фақат юқори самарадорликка ишора қилувчи «Speed Awakens» – «Тезликнинг уйғониши» шиори мавжуд.

Realme 3 Pro моделининг расмий тақдимоти «филлар ўлкаси»нинг пойтахтидаги Деҳли университети стадионида ўтказилади. Бу эса ушбу моделнинг асосан ёшларга, жумладан, талабаларга мўлжалланганига ишорадир.

Айтиш керакки, компания Realme 3 Pro смартфонини бевосита Redmi Note 7 Pro моделига рақобатчи сифатида майдонга туширмоқда. Янги қурилма Snapdragon 710 процессори билан қуроллантирилиши айтилган. Шунингдек, унга аккумуляторини нолдан то 75 фоизгача ярим соатга ҳам етмасдан қувватлантирувчи VOOC 3.0 тезкор қувватлаш технологияси ҳам татбиқ этилади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!

Realme 3 Pro бош камераси қўшалоқ бўлиб, асосий модули 48 мегапикселлик бўлишини айтишмоқда. Яна мана бу «жонли» суратда унда Fortnite ўйинини ўйнашаётгани қизиқ: демак, бу смартфон шу видеоўйинга ярайдиган даражада қувватли!

Афсуски, Realme 3 Pro смартфонининг Ҳиндистондан ташқаридаги бозорга чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ, ўзи ушбу бренд маҳсулотлари асосан шу мамлакатда сотилиб келаётир. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 чипли арзон Redmi 855 (ёки Redmi Pro 2) илк «жонли» видеода: дактилоскоп ва олд камераси кутилганидан бошқача!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!