Redmi Note 7 рақиби – Realme 3 ҳам 48 мегапикселлик камерага эга бўляпти!

  •   DiMaX
  •  1614
  •  11.01.2019 17:07

Redmi Note 7 рақиби – Realme 3 ҳам 48 мегапикселлик камерага эга бўляпти!

«Хитойча Apple»нинг Redmi туркумидаги арзон смартфонларига қарши курашиш учун Oppo ҳам ўзининг Realme брендини яратган. Натижада чиндан ҳам ҳамёнбоп смартфонлар бозорида Xiaomi унга етакчиликни бой берган.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

Ушбу рақобат янада ривожланиб бораётир: Oppo компанияси куни кеча тақдим қилинган атиги 150 долларлик Redmi Note 7 моделига рақиб тайёрлаяпти. Бугун – 11 январда чиққан хабарларга қараганда, бу Realme 3 русумли смартфон бўлиб, унинг бош камерасида ҳам 48 мегапикселлик датчикка эга.

Инсайдерларнинг айтишларича, Realme 3 шу йилнинг биринчи чорагида расман намойиш қилинади. Унинг бошқа техник хусусиятлари ҳозирча номаълум, аммо тахминан рақиби – Redmi Note 7 даражасида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, ҳозирча маҳсулотларини фақат онлайн сотиб келаётган Realme бренди яқин орада Ҳиндистонда ўз дўконларини ҳам очиши хабар қилинган. Ушбу смартфонлар асосан шу мамлакат бозорида сотилмоқда, Xiaomi смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан ҳам олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 809 000 сўмдан бошланувчи Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 11 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!