Тўлиқ тавсиф: Redmi Note 7 - 48 мегапиксел камерали ҳамёнбоп смартфон

Тўлиқ тавсиф: Redmi Note 7 - 48 мегапиксел камерали ҳамёнбоп смартфон

2019 йилнинг январида Xiaomi компанияси шу вақтгача арзон смартфонлари учун қўллаб келган Redmi номини алоҳида мустақил суббренд сифатида тақдим этди. Эндиликда бу ном остида компаниянинг паст ва ўрта нарх тоифасидаги моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Қимматроқ смартфонларга эса Mi бренди қўлланилади.

Redmi Note 7 Redmi логотипи туширилган илк смартфонлардан бири бўлди. Қуйидаги янги тавсифимизда Xiaomi Redmi Note 7 смартфонининг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берамиз.

Техник жиҳатлари

  • Процессор: Qualcomm SDM660 Snapdragon 660 (14 нм), 8 та Kryo 260 ядро (4 та 2.2 ГГц + 4 та 1.8 ГГц), графика Adreno 512
  • Операцион система: Android 9.0 (Pie) MIUI 10 интерфейси билан
  • Дисплей: IPS LCD 6.3", 2340х1080, 409 ppi, 19.5:9
  • Хотира: 32/64/128 ГБ, ОЗУ 3/4 ГБ + microSD 256 ГБ гача (гибрид бўлма)
  • Сим-карта: 2 х nanoSIM
  • Сизмиз технологиялар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2.4 и 5 ГГц), Bluetooth 5.0
  • Асосий камера: 48 МП, f/1.8, 1/2", 0.8µm, PDAF + 5 МП, f/2.4, depth sensor
  • Олд камера: 13 МП, f/2.2, 1.25µm, HDR, [email protected]
  • Аккумулятор: олинмайдиган, литий-полимерный, 4000 мА·ч,  9В/2A 18 Вт (Quick Charge 4)
  • Ўлчамлари: 159x75x8 мм
  • Вазни: 186 г

Дизайн ва эргономикаси

Компания дизайнерлари телефон устида ҳақиқатдан ҳам яхши ишлашган. Уларга бу борада тан бериш керак. Фотосуратлар орқали Gorilla Glass 5 шишаси ва локланган корпуснинг пластик рамкасидаги ёруғлик ва ранглар жилосини етказиб беролмайди.

Корпуснинг тузилиши стандарт – тугмачалар ўнгда, мультимедия карнайи микрофон ва USB-C порти билан бирга пастки қисмда жойлашган. Корпуснинг юқори қисмида аудио-чиқиш ва иккинчи микрофондан ташқари инфрақизил порт бўлиб, унинг ёрдамида смартфондан телевизор, аудиотизим ва кондиционерларни пульт ўрнида бошқариш мумкин.

Карталар учун бўлмача умумлаштирилган: 2 nanoSIM ёки nanoSIM + microSD.

Дисплейга “горилла”нинг устидан ҳимоя ойнаси заводда аниқ ва усталик билан ёпиштирилган. Мазкур шиша бармоқ изларини ўта аниқлик билан сезади. Чақноқсиз олд камера хабарлар панелида минимал жойни эгаллаган бўлиб, фойдаланувчининг диққатини тортмайди.

Олд панелнинг паст қисмида жуда кичик сигнал ёруғлик диоди жойлашган бўлиб, аввалига уни дисплей ёки ҳимоя шишасидаги нуқсон сифатида қабул қилиш мумкин. У бир рангда (фақат оқ), кўзга унча ташланмайди. У смартфон қувват олаётганда доимий ёқилган ҳолатда бўлади, кўрилмаган хабарлар бўлса, ёниб-ўчиб туради.

Орқа панелда анъанавий равишда бармоқ изи сканери ва қўшалоқ светодиод чақноқли қўшалоқ камера жойлашган. Redmi логотипи остида ҳар эҳтимолга қарши компания ҳақида билмаганлар учун “by Xiaomi” ёзуви илова қилинган.

Процессори ва тезкорлиги

Смартфон Qualcomm SDM660 процессори билан таъминланган. Ушбу «мотор» тўртта 1,8 ГГц частотали ҳамда яна тўртта худди шундай, бироқ 2,2 ГГц частотали Kryo 460 ядросидан ташкил топган. У 14 нанометрли технологик жараёнда тайёрланган бўлиб, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт доимий хотира билан тўлдирилган. Note7 Pro талқинида эса хотира мос равишда 6 ва 128 ГБни ташкил этади.

MIUI 10 дастурий интерфейси Android 9 Pie операцион тизимига асосланган. Иловалар менюси йўқ, барчаси иш столида жойлашган, папка ва виджетларни қўллаб-қувватлайди.

Телефонга олдиндан кўплаб иловалар ўрнатилган бўлиб, уларнинг катта қисмидан фойдаланиш учун Mi-ҳисоб очилиши лозим. Уларнинг аксарияти Google иловалари вазифаларини такрорлайди. Смартфонда компаниянинг ўз «булут»и, йўқолган телефонни қидириш учун илова, антивирус, кераксиз «чиқиндилар»ни тозалаш, иловаларни ишга туширишни тезлаштириш иловаси ва бошқалар ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси учун 64 ГБлик доимий хотиранинг 14 ГБ қисми ажратилган бўлиб, фойдаланувчига 50 ГБга яқин жой қолдирилган.

AccuWeather`дан батафсил об-ҳаво маълумотлари, экранга сиғмаган тасвирлар скриншотини олиш, скринкастинг (экранни видеога олиш), смартфонни бошқаришнинг қўшимча воситалари (имо-ишоралар, дисплейга икки марта уриб уни очиш, тўлиқ экран режими), шунингдек энг кўп фойдаланувчи илова ва функцияларни қўшиш мумкин бўлган тезкор фойдаланиш панели (ишчи экрандан ўнгга свайп - суриш билан очилади) каби фойдали имкониятлар мавжуд. Экранни қулфдан чиқармасдан туриб переключателлар ва овозни бошқариш панели, шунингдек камера, фонар ва Mi Remote масофадан бошқариш пультини очиш мумкин. Телефондаги тасвирларни WiFi тармоғи орқали телевизорга узатиш имконияти ҳам мавжуд.

Note 7 дисплейи ёқимли сюрпризларга бой. Колорометр ёрдамида текширилганда, унинг ёруғлик узатиши 200 долларгача нархдаги смартфонлар учун ноёб ҳолат экани маълум бўлди.

Note 7 смартфонида рангларнинг бойитилгани ва хилма-хиллигини (контрастность) созлаш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта инструмент тақдим этилган.

Масалан, ушбу созламалар орқали хилма-хилликнинг оширилган режими ёқилса, тасвирлар қуёш нурлари остида янада тиниқроқ кўринади, бироқ мовий ранг миқдори ошиб кетгани сабабли ундан доимий равишда фойдаланиш тавсия этилмайди. Хилма-хилликни автомат созлаш режими ёқилганида эса, ташқи муҳит ёруғлигига кўра у ўзгариб туради. Рангларнинг бойитилганини фақатгина ушбу режимда қўлда созлаш мумкин.

Дисплей сенсори бир вақтда 10 та тегинишни қайд эта олади ва умуман олганда яхши ишлайди, бироқ баъзида клавиатурада ёзаётганда дисплейнинг ўз ва чап четидаги ҳарфлар босилганида ёзилмай қолиши мумкин. Клавиатурадан ташқари бошқа барча масалада ҳеч қандай муаммо кузатилмади.

Note 7 орқали мусиқа тинглашда 15 та турли хилдаги қулоқчинлар, шу жумладан Xiaomiнинг аниқ бир моделлари учун овозни оптималлаштириш бўйича қўшимча созламалардан фойдаланиш мумкин.

Оддий FM-модул фақат қулоқчинлар улангандагина ишлайди. Тўлқин қабул қилиш ва радиоканаллар товуши сифати яхши.

Смартфонда телевизор ва бошқа қурилмаларни масофадан бошқариш учун инфрақизил порт мавжуд, бироқ Xiaomiнинг махсус иловаси фақатгина компания техникалари билан ишлашга мўлжалланганга ўхшайди. Бошқа ускуналарни бошқариш учун қўшимча иловаларни юклаш керак бўлиши мумкин.

Note 7 бармоқ изи сканери муаммосиз ишлайди – эгасини тез ва биринчи мартаданоқ таниб олади.

Камера

Redmi Note 7 смартфонининг энг кучли жиҳати, ҳеч шубҳасиз унинг камерасидир. Ускуна автопортретларда орқа фонни хиралаштиришга ёрдам берувчи ёрдамчи «дублёр» камерали қўш модул билан таъминланган. Зум (яқинлаштириш) ва кенг бурчак режими мавжуд эмас, бироқ бу унчалик муҳим эмас, чунки 48 мегапикселли Samsung ISOCELL Bright GM1(жисмоний ҳажми – 1/2’’, алоҳида пиксел ҳажми – 0,8 мкм) асосий модули бунга ҳожат қолдирмайди.

Фокуслаш тизими – фазали, тез ва ишонч билан ишлайди, на кундузги ва на яхши ёритилмаган жойда тасвирга олишда ҳеч қандай муаммолар қайд этилмади.

AI (сунъий интеллект) режими бир қанча объект ва саҳналарни аниқлай олади.

Redmi Note 7 камераси стандарт созламада 12 мегапиксел сиғимда расмга туширади (тасвирлар ҳажми тахминан 4-5 Мбайт бўлади). Бунда битта пикселда тўрттадан датчикни гуруҳлаштирувчи Quad Bayer тизими қўлланилган. Бундай тизимли камералар яхши ёритилмайдиган ерларда одатдагидан кўра тўрт баробар тиниқроқ тасвирларни олишга замин яратади. «Профессионал», яъни 48 мегапикселли тасвирга олиш режимига ўтиш учун созламаларга кириш лозим. Бу режимда фотосуратлар ҳажми 12-13 Мбайтни ташкил этади.

Стандарт режимда ёруғлик манбаги қарши турган инсонларни суратга олишда камера сунъий интеллеки фотосуратнинг умумий ёруғлиги даражасини ошириш ёки силуэт (бир хил рангли – бу айниқса ботаётган қуёш манзарасида суратга олишда асқотади) тасвирга олишни таклиф қилади. Иккисидан бирини танлаш мумкин.

Портрет режимида барчаси стандарт – орқа фон хиралаштирилади. Бьютификаторни (суъний гўзаллаштириш, пардоз қилиш) ёқиш ҳам мумкин.

Тунги тасвирга олиш режимида смартфон камераси бир нечта тасвирларни олиб, сўнгра уларни юқори тиниқликдаги ягона файлга бирлаштиради. Ушбу фотосуратлар сифати мутахассислар томонидан илиқ қарши олинди.

Xiaomi Redmi Note 7 камералар интерфейси

Камералар иловаси - MIUI 10 учун стандарт. Олинган тасвирлар остида смартфон модели номи чиқиб қолмаслиги учун созламалар орқали уни ўчириб қўйиш талаб қилинади.

Xiaomi Redmi Note 7 камералари ишлашидан олинган умумий таассурот – жуда ижобий. Албатта, уларнинг флагманлар даражасига чиқишида оптик стабилизация, яқинлаштириш, тасвирга олиш бўйича кенг имкониятлар (турли эффектлар, RAW орқали суратга олиш) кўплаб камчиликлар тўсиқ бўлади. Бироқ ўз нарх тоифасида барчаси юқори даражада ишлаб чиқилган – Redmi Note 7 ҳар қандай ёруғликдаги жойларда сифатли тасвирларни олишга имкон беради.

Селфи учун оптик ёруғлик кучи f/2,0 бўлган 13 мегапикселли олд камера жавобгар. Redmi Note 5 моделида ҳам худди шу модул қўлланилган, бироқ барчамизга маълум сабабга кўра чақноқ ўрнатилмаган. Тасвирлар сифати ёмон эмас. Орқа манзарани хиралаштириш имконияти мавжуд, фокуслаш масофаси қониқарли.

Аккумулятор ва автономлик

Note 7 ичига жойлаштирилган процессор смартфон билан амалга ошириладиган ҳар қандай кундалик вазифалар – интернетда кезиш, видео ва аудио, GPS-навигация ва бошқалар учун етиб-ортади. Балки қандайдир оғир ўйин ёки иловаларда кучсизлик қилиши мумкиндир, бироқ аксарият оддий фойдаланувчилар ундаги камчиликларни пайқамаслиги аниқ. Ўтказилган тест якунлари ҳам объектив хулоса чиқаришга ёрдам беради:

Барқарор ишлаш масаласида айрим эътирозлар бор. Масалан камерада Pro режимида баъзан автофокус ишламай қолиши мумкин. 48 Мп режимида фотога олишда камера қотиб, дисплейнинг милт-милт этиб қолиш ҳолатлар қайд этилди. Бунда экранни қулфлаб, қайта очиш орқали муаммо бартараф этилган.

HD форматдаги видеони кўриш вақти, минут

Синовлар вақтида 4000 мА·с ҳажмли аккумулятор қуввати икки кунгача етган. Оддий тежаш режимида қувват 20 фоиздан кам қолса, телефон ўчириб қўйишни таклиф этади. Смартфон Qualcomm Quick Charge 4 тезкор қувват олиш режимини қўллаб-қувватлайди, бироқ ундан фойдаланиш учун қўшимча қувватлаш қурилмасини сотиб олиш талаб қилинади. Таъкидлаш жоизки, мазкур технология илк бор тақдим этилганида, уни қўллаб-қувватлайдиган 18 та моделдан 6 таси Xiaomiга тегишли бўлиб, афтидан компания смартфон нархини арзонлатиш мақсадида уни стандарт комплектацияга киритмаган.

Хулоса

Барча Redmiлар қайсидир даражада халқона смартфонларга айланиб бормоқда. Redmi Note 7 ҳам арзон нархдаги жозибали, тезкор смартфон. Унинг камераси, мусиқа тинглаш имкониятлари, дисплей калибровкаси ва аккумулятори ҳажми ажойиб тарзда ишлаб чиқилган.

Смартфоннинг энг яқин рақиблари - Honor 8X ва ASUS Zenfone Max Pro (M2) смартфонларидир. Бироқ улар орасида Xiaomi Redmi Note 7 нарх бўйича устунликка эга. Terashop.uz интернет-дўконида бу гаджетнинг 64 ГБлик глобал талқини 1,787 млн сўмдан сотилаётган бўлса, унинг энг яқин таъқибчиси Honor 8X 2,250 млн сўмга баҳоланган. ASUS Zenfone Max Pro (M2) смартфонининг нархи эса 280-300 евро атрофида эълон қилинган.

Устунликлари:

  • замонавий дизайн ва сифатли корпус
  • кучли платформа;
  • жуда яхши олд ва асосий камера;
  • дисплей созламалари
  • нарх.

Камчиликлари:

  • троттлингнинг (процессорнинг қизишдан ҳимоя тизими) кучсизлиги;
  • NFCнинг йўқли (Ўзбекистон шароитида бу ҳозирча муаммо эмас);
  • дастурий қопламада рекламалар жойлаштирилиши;
  • иккинчи сим карта ва хотира картаси учун гибрид бўлмача;
  • комплектацияда тезкор қувватлаш адаптери мавжуд эмас.

Хулоса

9.2балл

Xiaomi компаниясининг Redmi бренди остида ишлаб чиқарган биринчи Redmi Note 7 смартфони 48 мегапикселли камера ва икки кунгача етадиган аккумулятор қуввати ҳамёнбоп нарх кесимида ажойиб танловга айланади.

дизайн

платформа

дисплей

камера

аккумулятор

тезкорлик

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 1 787 000 сўм Сотиб олиш
Terashop.uz 1 699 000 сўм Сотиб олиш
Terashop.uz 1 609 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • камера
  • корпус
  • дизайн
  • процессор
  • сунъий интеллект
  • автономлик

 Камчилиги

  • NFC
  • реклама