Redmi Note 7S тақдим этилди: сиз бу смартфонни «танийсиз»!

  •   DiMaX
  •  3634
  •  20.05.2019 16:57

Redmi Note 7S тақдим этилди: сиз бу смартфонни «танийсиз»!

Xiaomi компанияси бугун Ҳиндистонда ўтказилган тадбирида Redmi Note 7S русумли смартфонини намойиш қилди. Ўрта нархли мазкур қурилмани февралда тақдим этилган Redmi Note 7 моделининг бироз яхшиланган версияси, десак ҳам адашмаймиз.

ЎҚИНГ: Тўлиқ тавсиф: Redmi Note 7 - 48 мегапиксел камерали ҳамёнбоп смартфон

Эсингизда бўлса, Redmi Note 7 модели бош камераси 48 мегапикселлик модулга эга илк Xiaomi смартфони бўлганди. Кейинроқ унинг Ҳиндистонда намойиш этилган глобал версияси ундан фарқ қилиб, 12 + 2 мегапикселлик қўш камера билан чиққан. Сўнгроқ ушбу моделнинг март ойида Европа бозори учун тақдим қилинган талқини ҳам 48 + 5 МПлик камералидир.

Шундай қилиб, Xiaomi мазкур «адолатсизлик»ка чек қўйди – Ҳиндистондаги фанатлари учун ҳам 48 мегапикселлик камерага эга Redmi Note 7S смартфонини тақдим этди. Унинг бош камерасидаги иккинчи сенсор 5 мегапикселлик бўлиб, суратга олинаётган саҳнанинг чуқурлигини аниқлашга хизмат қилади.

Redmi Note 7S қолган барча техник жиҳатларига кўра ўша «ёнғоқчақар» смартфон билан бир хил: Snapdragon 660 чипи, 4000 мА/соатлик аккумулятор, томчисимон кемтикли 6,3 дюймлик экран.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

«Хитойча Apple» янги смартфонини ҳиндистонликларга қора, кўк ва қизил корпусларда таклиф этмоқда ва уни 23 майдан сотувга чиқаради. Нархларига келсак, тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра: 3/32 гигабайтлиги 158 доллар, 4/64 гигабайтлиги эса 187 долларга баҳоланган. Таққослаб ўтиш ўринли: айни шу Ҳиндистон учун чиққан – 12 + 2 МПлик камерага эга Redmi Note 7 моделининг 3/32 гигабайтлиги 143 долларга нархланган эди.

Xiaomi ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда ушбу компаниянинг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни эса мана бу ерда олишингиз мумкин. Интернет-дўконимизда эса шу кунларда акция доирасида мазкур компаниянинг айрим моделларига чегирмалар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Айём» акцияси: Terashop.uz’дан Xiaomi смартфонларини чегирма билан олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!