Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro тақдим этилди – кулгили нархлардаги янги хитлар! (+видео)

  •   DiMaX
  •  5327
  •  30.08.2019 11:37

Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro тақдим этилди – кулгили нархлардаги янги хитлар! (+видео)

Кутилганидек, Xiaomi компанияси Redmi бренди остидаги иккита янги смартфони – Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro моделларини намойиш қилди. Улардан ҳар иккаласи кучли камерага эга, тағин иккинчиси ўйинларга жуда мос.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 Pro қанчалик мустаҳкамлигини учта видеода кўрсатиб беришди!

Хитойликлар ушбу иккала смартфонни ҳам қулоқчин учун стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш билан таъминлашган. Тағин, маиший техникани бошқарув пульти сифатида ишлатиш учун улар инфрақизил портига ҳам эга.

Redmi Note 8 Pro – геймерлар орзусидаги арзон смартфон

MediaTek компаниясининг ўйинбоп смартфонларга мосланган Helio G90T процессори – Redmi Note 8 Pro моделининг «электрон юраги» ҳисобланади. Мазкур смартфонда яна суюқликли совитиш тизими ҳам мавжудки, ўйинлар ўйнаш ёки «оғир» иловаларни ишлатиш пайтида уни қизиб кетишдан асрайди.

Redmi Note 8 Pro яна ўйинлар сифатини аппарат таъминоти даражасида оптимизация қилувчи MiraVision технологиясига эга. У экрандаги тасвирнинг ёрқинлиги, контарстлиги ва аниқлигини автоматик тарзда тўғрилаб туради.

Мазкур девайс диагоналига 6,53 дюймлик экран билан таъминланган, дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида. Унинг тепа қисмидаги томчисимон кемтикда 20 мегапикселлик аниқликдаги камера жойлашган. Қурилма контактсиз тўловлар учун NFC модулига эга, 4500 мА/соатлик батареяси эса замонавий USB Type-C порти орқали, 18 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади.

Redmi Note 8 Pro моделининг «тўрткўз» бош камерасида асосий сенсор сифатида 64 мегапикселлик Samsung ISOCELL Bright GW1 қўлланган. Камеранинг қолган учта модули 8 + 2 + 2 мегапикселлик бўлиб, орқа панелнинг ўртасида тикка жойлашган. Уларнинг остида бармоқ изи сканери ўрин олган. Смартфон корпусининг орқа панели 3D-шишадан ишланган бўлиб, ранги қора, яшил ва градиентли оқ вариантларда таклиф этилади.

Ушбу смартфонга Хитойда аллақачон олдиндан буюртма очилган, очиқ савдолари эса 3 сентябрга белгиланган. Нархларига келсак, тезкор/доимий хотираси ҳажмига кўра қуйидагича: 6/64 гигабайтлиги 195 доллар, 6/128 гигабайтлиги 223 доллар, 8/128 гигабайтлиги эса 251 доллар.

ЎҚИНГ: Энди Redmi Note 8 Pro ҳақида янада кўпроқ биламиз!

Redmi Note 8 – атиги 140 долларлик мўъжиза!

Стандарт Redmi Note 8 моделига келсак, уни Snapdragon 665 процессори, NFC чипи ва 6,39 дюймлик дисплей билан таъминлашган. Full HD+ форматли тасвир аниқлигига эга экран кемтигида селфилар учун 13 мегапикселлик олд камера ўрнатилган.

Унинг ҳам бош камераси 4 модулли, аммо орқа панелнинг юқори чап бурчагида жойлашган ва оптик сенсорлари бошқа. Асосий датчик сифатида 48 мегапикселлик Samsung ISOCELL Bright GM1 модели қўлланган, қўшимча датчиклари 8 + 2 + 2 мегапикселлик.

Redmi Note 8 аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик бўлиб, у ҳам USB Type-C портидан 18 ваттлик усулда тезкор қувват олади. Смартфоннинг корпуси шишадан ишланган бўлиб, хавфсизлик мақсадида бурчаклари янада мустаҳкамроқ қилинган.

Қуйидаги видеода ушбу икки моделни ўзаро таққослаб кўрсатишган:

Энг қизиғи, гарчи хусусиятлари анча устун бўлса-да, Redmi Note 8 смартфонини Xiaomi олдинги – Redmi Note 7 моделидан (сотиб олиш) ҳам арзон баҳолаган! Унинг 4/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга бошланғич версияси учун атиги 140 долларига тенг нарх белгиланган. Хотира ҳажмлари 6/64 ва 6/128 гигабайтлик версиялари учун эса компания тегишлича 170 ва 195 доллар сўрамоқда.

Табиийки, бу нархлар Хитойнинг ўзида амал қилади, Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro бошқа мамлакатлар бозорларига сал қимматроқ чиқарилиши аниқ. Ҳозиргача глобал савдога чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўта арзон, Samsung матрицали қайрилма ўйинбоп монитор тайёрлаяпти

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!