"Тўрткўз" Redmi Note 8 Pro илк маротаба “жонли” суратларда намоён бўлди.

Сўнгги вақтларда “Хитойча Apple”нинг интизорлик билан кутилаётган модели – Redmi Note 8 борасида гап-сўзлар жуда ҳам кўпайиб кетди. Кеча қурилманинг ишлаб чиқариш жараёнини кўрсатишган, ундан аввалроқ эса смартфоннинг қаҳва ёнида суратга олиб тармоққа жойлашганди. Шунингдек, смартфон дунёдаги илк 64 мегапикселлик смартфон бўлиши айтилганди. Кейин эса унинг “укаси” бўлмиш Redmi 8 модели TENAA’да рўйхатдан ўтганди. Бугун эса Redmi Note 8 Pro илк маротаба “жонли” суратларда намоён бўлди. Ушбу суратни машхур инсайдер Мукул Шарма тармоққа жойлаган.

Redmi Note 8 Pro на живых фото в руках пользователя

Redmi Note 8 Pro на живых фото в руках пользователя

Биринчи сурат яхши ракурсдан олинмаган бўлса-да, смартфонда тўртталик камера кўзда тутилганлини пайқаш мумкин. Бу аввал эълон қилинган концептларга ҳам мос тушади. Пастки қисмда ягона динамик, USB-C порти ва стандарт аудиотирқиш мавжуд. Смартфоннинг кумушранг корпуси эътиборни тортади, аммо бу градиент туфайли бўлиши ҳам мумкин.

Хусусиятлар борасида янги маълумотлар ошкор қилинмаган. Смартфоннинг тақдимоти эса кейинги ҳафтада ўтказилишини тахмин қилмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Имтиҳон вақти келди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.